Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 3500 нафардан ошди
Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган вайронагарчилик зилзилалари қурбонлари сони 3535 кишига етди.
Бу ҳақда Венесуэла Миллий Ассамблеяси спикери Хорхе Родригес ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 16 740 киши жароҳатланган, 6 462 киши қутқарилган ва 25 016 киши тиббий муассасаларда даволанган.
Унинг сўзларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари давомида 86 794 оилага ёрдам кўрсатилган ва жабрланганларга 9 603 тонна озиқ-овқат тарқатилган. Зилзилалар натижасида 190 та бино бутунлай вайрон бўлган, 856 та иншоот жиддий зарар кўрган ва 17 854 киши уйсиз қолган.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнь кечаси Венесуэла шимолида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлган. Кейинчалик АҚШ Геологик хизмати 40 сония оралиғида 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила ҳақида хабар берган эди. Мамлакат расмийлари фавқулодда ҳолат эълон қилишди.
