Венесуэла ҳукумати Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) 346 миллион доллар маблағ олишга муваффақ бўлди, бу маблағлар ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этиш учун ишлатилади.
Бу ҳақда Венесуэла президентининг элчиси Делси Родригес ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
У маблағлар жабрланган оилаларга ёрдам бериш, уй-жойларни қайта қуриш, муҳим инфратузилмани таъмирлаш ва зарур коммунал хизматларни тиклаш учун ишлатилишини маълум қилди.
Родригес шунингдек, ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиевага кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
24 июнь куни Венесуэлада ҳалокатли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 5069 киши ҳалок бўлган ва 16 740 киши жароҳатланган. 17 907 киши бошпанасиз қолган, 190 та бино бутунлай вайрон бўлган ва яна 856 киши жиддий зарар кўрган. Асосий зилзиладан кейин 1331 та афтершок қайд этилган.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.