Венеция кинофестивалида Илон Маск ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилади
Америкалик режиссёр ва ҳужжатли фильмлар муаллифи Алекс Гибни Илон Маск ҳақида «Ниқоб» номли ҳужжатли фильм суратга олди. Картина премьераси 83-Венеция халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтади.
The Hollywood Reporter маълумотига кўра, фильмнинг давомийлиги қарийб тўрт соатни ташкил этади.
Лойиҳа муаллифи АҚШнинг қийноқ сиёсати ҳақидаги «Қоронғу томонга такси» фильми учун «Оскар» мукофотини қўлга киритган режиссёр Алекс Гибни ҳисобланади.
Гибни 2023 йил март ойида Илон Маск ҳақида фильм устида ишлаётганини маълум қилган ва уни Tesla, SpaceX ҳамда X ижтимоий тармоғи раҳбарининг «аниқ ва безаксиз тадқиқоти» деб таърифлаган.
Венеция кинофестивали бадиий раҳбари Альберто Барберанинг таъкидлашича, фильмда Маскнинг фаолияти, баҳсли қарорлари ва бир инсон қўлида жамланган улкан таъсир кучи таҳлил қилинган.
Ҳужжатли фильм устидаги асосий ишлар 2025 йил бошида якунланган. Бироқ Илон Маскнинг Дональд Трампнинг президентлик кампаниясини қўллаб-қувватлаши ҳамда АҚШ ҳукуматидаги DOGE (Ҳукумат самарадорлиги департаменти) билан боғлиқ фаолияти туфайли режиссёр фильм монтажини қайта кўриб чиққан.
