Вазир ўринбосарининг ҳибсга олиниши ҳамма учун сигнал бўлиши лозим

Вазир ўринбосарининг ҳибсга олиниши ҳамма учун сигнал бўлиши лозим

Влaдимир Зеленский, Украина жамияти ва ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Василий Лозинскийнинг юқори нархларда асбоб-ускуналар ва техника сотиб олиш бўйича шартномалар тузишга ёрдам бергани учун пора олганликда гумон қилиниб ҳибсга олиниши "ҳамма учун сигнал" эканини таъкидлади.

"Мен буни хатти-ҳаракатлари адолат тамойилига зид бўлган ҳар бир киши учун бизнинг сигналимиз эканини билишларини истайман. Албатта, ҳозир асосий эътибор мудофаа масаласига қаратилган, бу ташқи сиёсат масаласи, уруш масаласи. Лекин бу мен жамиятда турли даражадагиларнинг, хоҳ марказий хоҳ минтақаларда бўлсин, қилганларини кўрмайман ва айтганларини эшитмайман дегани эмас", – деди Украина президенти.

Унинг сўзларига кўра, келгуси ҳафта тегишли қарор қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!