АҚШ F-16 қирувчи самолётлари учун узоқ масофали JASSM ракеталарини Украинага бериши мумкин. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти бундай таъминот учун «очиқ», деб ёзади Politico манбаларга таяниб.
Таъминот бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, аммо нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Байден маъмурияти ҳозир «мураккаб тафсилотлар»ни ишлаб чиқмоқда. Бу нозик технологияларнинг узатилишини текшириш ва Украина самолётларининг бундай ракеталарни учиришини таъминлаш ҳақида.
Politico суҳбатдоши, шунингдек, этказиб бериш бошланишидан олдин жуда кўп иш қилиш кераклигини таъкидлади: хусусан, Киев ихтиёрида бўлган Совет самолётлари ва яқинда келтирилган F-16 қирувчи самолётлари ракеталарни нишонга олиш имкониятига эга бўлишига ишонч ҳосил қилиш.
Манбаларга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу техник масалаларда аллақачон Украина билан ишламоқда. Пентагон департамент ракеталарни узатишни маъқуллаган-маъқулламаганлигига изоҳ беришдан бош тортди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.