Вақтни тўғри тақсимлаш

A A A
Вақтни тўғри тақсимлаш

Аксарият етук инсонларнинг ҳаёти ва карьераси шуни кўрсатмоқдаки, муваффақиятнинг асосий калити — бу вақтни тўғри тақсимлаш.

Нима учун баъзи одамлар жаҳонга машҳур ишбилармон ва дунёни ўзгартиришга қодир етакчига айланади-ю, бошқалар эса шунча меҳнат қилишига қарамай, бир нуқтадан силжий олмайди? Бунинг сабаби кўпинча эътибордан четда қолади, дейилади World Economic Forum'да.

Муваффақиятга эришган ишбилармонлар ўз вақтларини келгусида уларни янги билимлар, ижодий қарорлар ва куч-қувват билан таъминлайдиган нарсаларга сармоя қилишади. Дастлаб уларнинг муваффақияти сезилмаслиги мумкин, бироқ охир-оқибат, узоқ муддатли сармоялар самараси ўлароқ, улар мисли кўрилмаган чўққиларни забт этишади.

Натижада тўғри тақсимланган вақт ажойиб даромад келтиради, шунинг учун уни сердаромад деб аташ мумкин. Графикда вақтимизни қандай сарфлашимизга қараб ишда қандай натижаларга эришишимиз яққол кўрсатиб берилган.

Масалан, Уоррен Баффет юз минглаб ходимга эга компанияларга эгалик қилса-да, ўз вақтини тўлиқ ишга бағишламаган. Миллиардернинг сўзларига кўра, у иш вақтининг 80 фоизини китоб мутолааси ва фикр юритишга сарфлайди. Бунга сарфланган вақт тўғри қарорлар ва бизнесни муваффақиятли юритиш учун зарур бўлган билимлар билан таъминлайди.

"Энг яхши даромад билимга киритилган сармоядир".

Бенжамин Франклин, сиёсий арбоб, ихтирочи, ёзувчи

Муваффақиятли кишиларнинг ўрнак олса арзигулик  фойдали одатлари бўлади. Қуйида узоқ муддатли истиқболда фойда келтиришда ёрдам берувчи бир неча самарали маслаҳат билан бўлишамиз.

1. Кундалик тутинг

Кўп муваффақиятли кишилар одатда шахсий кундаликларини юритишади.

Масалан, Бенжамин Франклин ҳар тонгда ўзига ўзи савол берган: "Бугун қандай яхши иш қилишим керак?" Ҳар куни кечқурун эса ўз кунини "Бугун қандай яхши иш қилдим?" деган савол билан тугаллаган. Стив Жобс кўзгу олдида туриб, "Агар бугунги кун ҳаётимдаги охирги куним бўлганида бажаришни режалаштирган ишларимни қилармидим?" дея қизиққан.

Менежмент масалалари бўйича иқтисодчи ва маслаҳатчи Питер Друкер қарор қабул қилаётиб, бундан нималар кутаётганини ёзиб борган, бир неча ойдан кейин эса уларни амалдаги натижалар билан таққослаган. Опра Уинфри эса ўзининг ҳар кунини миннатдорчилик кундалигини юритиш билан бошлайди - бунда у нима учун ҳаётдан миннатдор эканига доир беш сабабни қоғозга туширади.

Альберт Эйнштейн ўзидан кейин 80 мингдан ортиқ саҳифали турли қўлёзмаларни қолдирган. АҚШнинг иккинчи президенти Жон Адамс бутун ҳаёти давомида кундалик тутган, умри охирига бориб уларнинг сони 50 тага етган.

Ўз фикрларингиз, режаларингиз ва ҳаётингиздаги воқеаларни ёзиб бориб, сиз янада эътиборли ва зийрак  бўлиб борасиз, фикрлаш хусусиятингизни ривожлантирасиз ва тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганасиз.

2. Танаффус қилинг

"Мизғиб олиш учун бир ёки бир ярим соатлик уйқу маълумотни ўзлаштириш хусусиятига худди саккиз соатлик уйқу каби таъсир кўрсатади", - дея таъкидлайди уйқуни ўрганиш билан шуғулланувчи мутахассис Сара Медник. Олимларнинг сўзларига кўра, эрталаб ўқувчи одамлар кун давомида бир соатлик танаффус қилиб, ухлаб олса, кечки пайт назорат тестларини 30 фоизга яхши бажаришади.

Бу одат Альберт ЭйнштейнТомас ЭдисонУинстон ЧерчилльЖон КеннедиРональд РейганЖон Рокфеллер ва бошқа кўплаб етук шахсларга хос бўлган. Масалан, Леонардо да Винчи уйқуни кўплаб 10 дақиқаларга "майдалаб", ярим фазали уйқу режимини тажриба қилган. Наполеон ҳар бир жанг олдидан ухлаб олишни маъқул кўрган. Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ҳар куни тушликдан кейин ухлаб олади.

Замонавий илм-фан бу одатнинг фойдасини тасдиқлайди. Кун давомидаги танаффуслар нафақат самарадорликни оширади, балки ижодий фикрлаш салоҳиятини ҳам ривожлантиради.

Эҳтимол, шунинг учун ҳам Сальвадор Дали ва Эдгар Аллан По бу усулдан фойдалангандир.

3. Кунига камида 15 дақиқа пиёда юринг

Муваффақиятли одамлар ўз кун тартибида албатта спорт билан шуғулланишга вақт ажратишади. Пиёда сайр ҳам ажойиб машқ бўлиши мумкин.

Чарльз Дарвин кунига икки маҳал сайр қилган: пешинга яқин ва соат 16:00да. Бетховен тушликдан сўнг узоқ сайрга чиққан ва илҳом келиб қолса, қоғозга муҳрлаш мақсадида ўзи билан бирга қалам ҳамда қоғоз олиб юрган. Чарльз Диккенс кунига 10 километрдан ортиқ пиёда юрган, бу унга ишга кўмилиб, толиқиб қолмасликка ёрдам берган. Стив Жобс муҳим учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида пиёда сайр қилишни одат қилган.

"Фақат сайр вақтида келган ғояларгина қадрли бўлади".

Фридрих Ницше, машҳур файласуф.

Узоқ сайрларнинг фойдасини яхши билган шахслар орасида АристотельМахатма ГандиЖек ДорсиТори БёрчҲовард ШульцОливер Сакс ва Уинстон Черчилль номларини келтириш мумкин.

Бу одатни ўзлаштириш керак. Олимлар сайрнинг тетиклаштириши, мияни тозалаши, ижодий салоҳиятни ошириши ва ҳатто умрни узайтиришини тасдиқлашди. 12 йил давом этган тадқиқотга кўра, кунига 15 дақиқадан пиёда юрган 65 ёшдан катта кишиларда ўлим кўрсаткичи 22 фоиздан паст бўлган.

4. Кўпроқ китоб ўқинг

Ҳаётий шарт-шароитларга қарамай, ҳар биримиз дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлган Билл Гейтснинг севимли ресурси бўлган китобларни ўқиш имконига эгамиз. Бу ўз билим даражамизни оширишнинг тежамкор ва жуда самарали усулидир.

Уинстон Черчилль кунига бир неча соат биографик, тарихий, иқтисодий ва фаласафага оид китобларни мутолаа қилган. Теодор Рузвельт банд кунлари 1тадан ва ишдан бўш кунлари 2-3 тадан китоб ўқиган.

Марк Кьюбан кунига 3 соатдан ортиқ китоб ўқийди. Миллиардер Дэвид Рубенштейн ҳафтасига 6тадан китоб ўқийди. Илон Маск ёшлигида ҳафтасига 2тадан китоб ўқиган. Disney бош директори Боб Айгер эса ҳар куни тонгги 4:30да китоб ўқиш учун уйғонади. Бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин.

Ўқиш хотирани яхшилайди, эмпатия даражасини оширади ва стресс даражасини камайтиради, шу тариқа олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришишга ёрдам беради.

5. Қизиқишларингиз бўйича суҳбатдош топинг

Ёзувчи Жошуа Шенканинг фикрича, ижодий салоҳият бошқа одамлар билан мулоқот қилиш натижасида ривожланади. У ўзининг Powers Of Two китобида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида катта чўққиларни забт этган дуэтлар ҳақида сўзлаб берган. Масалан, Жон Леннон ва Пол Маккартни, Мария ва Пьер КьюриСтив Жобс ва Стив Возняк.

Психологлар Даниэль Канеман ва Амос Тверски биргаликдаги узоқ сайрларидан бирида ахлоқий иқтисодиётнинг янги назариясини ишлаб чиқишган ва бу Канеманга Нобель мукофотини олиб келган.

Толкин ва Льюис ўзларининг ёзган қораламаларини бир-бирларига ўқишга беришган, ҳар душанба кечқурун пабда кўришишган. Олимлар Фрэнсис Крик ва Жеймс Уотсон кўп мулоқот қилишган ва бирга тушлик қилишган, кейин эса Морис Уилкинсон билан бирга ДНК тузилмасини аниқлашган.

Теодор Рузвельтнинг эса теннис хонаси бўлган, унинг аъзолари бирга теннис ўйнашган ва сиёсий масалаларни муҳокама қилишган.

Қатор етук шахсларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бошқалар билан мулоқот вазиятга бошқа томондан қараш ва ҳатто мутлақо янги нарса яратишда ёрдам беради.

6. Тажриба қилишдан қўрқманг

Қандай муҳим фазилатлар эгаси бўлишимизга қарамай, ҳар биримиз хатога йўл қўямиз. Уларни келгусида сизга фойдаси тегиши мумкин бўлган тажриба деб ҳисобланг.

Муваффақият тўғридан-тўғри сиз томонингиздан ўтказилган тажрибалар сонига боғлиқ. Бир ютуқ барча муваффақиятсиз уринишларингизни "ювиб кетади".

Томас Эдисон гидроксидли аккумуляторни ихтиро қилгунга қадар унинг 50 мингдан ортиқ тажрибаси муваффақиятсиз якунланган. Мукаммал лампани яратиш учун эса 9 минг муваффақиятсиз уриниш ортда қолган. Шундай бўлса-да, умрининг охирига бориб Эдисон 1100 патентга эгалик қилган.

Тажрибаларни фақат амалда ўтказиш шарт эмас. Масалан, Эйнштейн уларни ақлида ўтказган ва бу унга ўзининг бебаҳо илмий назарияларини ривожлантиришда ёрдам берган. Томас Эдисон ва Леонардо да Винчиларнинг кундалигида ёзишмалардан ташқари, ментал карталар ва турли чизмалар ҳам бор.

Тажрибалар фойдали кўникмаларни ишлаб чиқишда ёрдам беради. Продюсер ва сценарийнавис Шонда Раймс ҳаддан зиёд меҳнаткашлиги ва яққол намоён бўлувчи интровертлигидан халос бўлишга қарор қилди ва аввал қўрққан нарсаларига розилик бера бошлаган. Бу тажриба "Ҳаммасига "ҳа" дейдиган йил" номини олган.

Файласуф ва шоир Ральф Уолдо Эмерсон ушбу ажойиб иборанинг муаллифи ҳисобланади: "Ҳаёт - бошидан охиригача тажриба. Тажриба қанча кўп бўлса, шунча яхши".

Кўзланган мақсадларга эришиш учун вақтни тўғри тақсимлаш керак. Агар уни келгусида ўзингизга фойда келтириши мумкин бўлган ишларга сарфласангиз, муваффақиятга эришиш эҳтимоли юқори бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.