Расмий Париж Буркина-Фасо ва Малидан ўз қўшинларини олиб чиқди. Буркина-Фасо ҳукумати яқинда Франциянинг “Le Monde” ва “Liberation” газеталарининг икки мухбирини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Ўтган ҳафта “France 24”, бир неча ой аввал “Frans Internationale” радиоси ўчирилган.
2018 йилдан бери француз қўшинлари контингенти Буркина-Фасода бўлиб турибди. Улар ўз олдига диний гуруҳларга қарши курашни мақсад қилгани эса ғазаб ва тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Шу фонда Франция ўз қўшинларини Буркина-Фасодан, шунингдек, Малидан олиб чиқиб кетди. “Das Erste” нашри таъкидлаганидек, Вагнер ХҲК аллақачон Мали ва Буркина-Фасода ишламоқда.
Нашрга кўра, кўплаб Африка давлатлари Россиядан ёрдам олишга интилмоқда. “Африка бизга қарши кўтарилмоқда. Кўпчилик бизнинг ғамхўрлигимизга муҳтож. Бу давлатларни бетараф деб ҳисоблаганлар адашади. Улар ҳозирда Россия томонидан хизмат қилаётган жаҳон сиёсатининг дастагидир”, — дея Франция собиқ ташқи ишлар вазири Доминик де Вилпен сўзларини келтиради манба.
Айтилишича, Россия ва Хитой Африкада инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, қитъада Ғарбга қарши ташвиқот олиб борилмоқда. Марокашлик сиёсатшунос Раҳид Тоуту фикрича, собиқ француз мустамлакаларининг ҳеч бири сезиларли ривожланишга эришмаган. У Франциянинг Марокаш иқтисодиётига киритган сармоясининг изчил камайиб бораётганига эътибор қаратган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.