Вафот этган отасига мактуб ёзган қизча ноодатий жавоб олди

Вафот этган отасига мактуб ёзган қизча ноодатий жавоб олди

Буюк Британиянинг Чешир графлигида яшовчи олти ёшли Ҳолли Морган марҳум отасига хат ёзиб, уни туғилган куни билан табриклади ва ғайритабиий жавоб олди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Қизалоқнинг отаси ўтган йили вафот этган ва Ҳоллининг ушбу ҳолатга кўникиши қийин кечган.

Октябрда марҳум отаси 47 ёшни қарши олиши лозим эди. Қизча дадасини табрикламоқчи бўлди ва табрикномани почта орқали жўнатишга қарор қилди. Конвертдаги манзил деган жойга «Осмондаги дадамга» деб ёзиб қўйди.

Орадан бир неча кун ўтгач, Морганлар оиласи почта қутисидан Ҳоллининг номига келган мактуб олди. Хатда табрикноманинг юлдузлар, фазо объектлари ёнидан учиб ўтиб, унинг отасига етказилгани ёзилганди.

Қизнинг онаси почта ходимларига ушбу жавоб хати учун миннатдорчилик билдирди ва қизининг ушбу мактубни ўқиган вақтида жуда хурсанд бўлганлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!