UzFood-2023 кўргазмасида Россиянинг 40 дан ортиқ компанияси иштирок этади

UzFood-2023 кўргазмасида Россиянинг 40 дан ортиқ компанияси иштирок этади

UzFood-2023 кўргазмасида Россиянинг 40 дан ортиқ компанияси иштирок этади.

Бу ҳақда Sputnik мухбирига Iteca Exhibitions матбуот хизмати хабар берди.

“РФ компаниялари Омск, Калининград, Пенза вилоятлари, Олтой ўлкаси ва Бошқирдистон Республикасининг жамоавий экспозициялари билан намойиш этилади. Унда РФдан 47 та компания иштирок этиши кутилмоқда”, дея тушунтирди тадбир ташкилотчилари.

Кўргазма 28-30 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтади. UzFood Ўзбекистон озиқ-овқат саноати ва озиқ-овқат секторидаги асосий воқеа ҳисобланади.
Кўргазмада ҳар йили бутун дунёдан озиқ-овқат саноатининг етакчи ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва дистрибюторлари иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!