Ўзбекистонда «буханка» нархи сўнгги 20 кун ичида иккинчи марта қимматлашгани ва айрим ҳудудларида «буханка» нархи 2500 сўмгача кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, компания тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган қолипли нон бугунги кунда 1400—1500 сўмдан барча турдаги истеъмолчиларга пул кўчириш йўли ва турғун савдо шохобчалари орқали сотилмоқда.
Компания тизимидаги 44 та дон корхонаси таркибида 109 та нон ишлаб чиқарувчи корхона ва цех мавжуд. Улар асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган. Тошкент шаҳрида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва таъминоти устидан назорат олиб бориш «Тошкент нон» уюшмаси томонидан амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Ўздонмаҳсулот» тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган қолипли нон маҳсулотлари бугунги кун ҳолатидаги 1400—1500 сўм нархи ишлаб чиқариш харажатларидан келиб чиқиб шакллантирилган.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги нон ишлаб чиқарувчи цехларда тайёрланган маҳсулотлар корхона номи ва логотипи мавжуд махсус дўконлар ва бозорлар, савдо комплекслари, аҳоли гавжум жойлардаги шахобчалар орқали белгиланган тартиб ва стандартлар асосида сотилиши ташкил этилган ва бу борадаги ҳаракатлар устидан қатъий назорат мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳужумидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларни киноя билан рад этувчи видео эълон қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.