Ўзбекистонликлар энг кўп қайси эможидан фойдаланишмоқда?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси эможидан фойдаланишмоқда?

«Қувонч кўз ёшлари юзи» ёки «йиғлаб кулаётган юз» эможиси дунё бўйлаб 75 мамлакатда энг кўп ишлатиладиган эможи дея топилди. Бу ҳақда Crossword-Solver нашри маълум қилди.

Тадқиқотларга кўра, Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Эрон, Озарбайжон, Ироқ, Туркия, Яман мамлакатларида яшовчилар ижтимоий тармоқларда энг кўп «кулаётган», Афғонистон, БАА, Оман, Иордания, Исроил, Ливан, Сурия мамлакатлари аҳолиси эса қизил юрак эможиларини ишлатади.

Шунингдек, Туркманистон ва Тожикистон аҳолиси ўзининг давлат байроғи тасвирланган эможидан энг кўп фойдаланса, Қозоғистонда пушти рангли юрак эможиси оммалашган. Қирғизистон, Эрон, Ироқ, Туркия ҳам «йиғлаб кулаётган юз» смайлигини энг кўп ишлатиши маълум бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!