Ўзбекистонлик талаба ҳикояси: Германияда ўқиш осонми?

A A A
Ўзбекистонлик талаба ҳикояси: Германияда ўқиш осонми?

Германия Европанинг энг кўзга кўринган мамлакатларидан бири ҳисобланади. У ерда таҳсил олишни хоҳламаган одам бўлмаса керак. Германияда ўқиш учун нима қилиш керак? Қандай грантлар бор? Ўқишга борган талаба ҳам ўқиб, ҳам ишлаши мумкинми?

Бу ҳақда Дарё га Германиянинг Шмалкалден амалий билимлар университети талабаси Муҳаммадсаид Фатуллаев батафсил гапириб берди.

Муҳаммадсаид Фатуллаев Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У 24 ёшда, Германиянинг Шмалкалден амалий билимлар университети халқаро иқтисодиёт ва бизнес йўналишида грант асосида таҳсил олади. Рус, инглиз, немис, турк ва тожик тилларини мукаммал билади.

Германияга боришим ҳақида
Академик лицейни битирганимдан сўнг, Тошкент Молия институтига ҳужжатларимни топширгандим. Аммо урунишларим бесамар кетди. Тушкунликка тушмай, инглиз тилини мукаммал билганим учун хорижда ўқишни мақсад қилдим. Илмий ва молиявий имкониятларимни чамалаб, таълим олишим учун мумкин бўлган мамлакатлар харита сини тузиб чиқдим. Англия, Америка ва охири Германияда тўхтадим. Лекин бу мамлакатга тўғридан-тўғри чиқиш мушкул эди. Кейин Латвияга кетишга қарор қилдим. Шуни фахр билан айтаманки, бу ер менинг мақсадларим йўлида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтади. Латвияда бир ярим йил вақт мобайнида таълим олдим.

2017 йил июль ойида ўтказилган Erasmus exchange program танловининг барча босқичларидан ўтиб, финал босқичига йўлланма олдим. Комиссия аъзолари томонидан инглиз тилида ёзган иншойим юқори баҳолангани боис биринчи босқичдан муваффақиятли ўтдим. Танловнинг иккинчи босқичи суҳбат эди. Яхшигина тер тўкиб, тайёрландим. Суҳбатда Европалик вакиллар менга ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Шуни алоҳида айтишим керакки, суҳбатда интилиш ва истакларингизни содда ва лўнда қилиб ҳакамлар ҳайъатига тушунтириб бера олишингиз сизнинг грант ютиш учун имкониятларингизни оширади. Хуллас, танловда ғолиб бўлиб, 2017 йил октябрда Германияга 6 ойлик грант асосида ўқишга келдим. Шу вақт мобайнида немис тилини В2 даражада ўргандим. Деканимиз тавсияга кўра Шмалкалден амалий билимлар университетининг халқаро иқтисодиёт ва бизнес факультетига қабул қилиндим.

Мен билган Германия
Илк бор Германияга келган вақтларимда ўзимни гўё бошқа дунёга тушиб қолгандай ҳис қилганман. Биринчи галда тоза ҳавоси ёқди. Чунки, немислар атроф-муҳитга жуда эътиборли, жониворларга меҳрибон. Эсимда, талабалар ётоқхонаси ёнидаги боғда олмахонни кўриб ақлдан озай дегандим. Табиатнинг ноёб мавжудодлари, инсонлардан қўрқмасдан эркин яшаши мени ҳайратлантирган. Мен яшаган жой адирликлар ёнбағрида жойлашгани учунми айрим ҳайвонот боғларида ҳам учратиш қийин бўлган буғуларни саҳарда кўриб қоламан. Бу ҳам табиат неъматларига бўлган эҳтиёткорона муносабатдан деб биламан.

Одамларининг ўзига хос принсплари бор. Яъни ёқмадими қилмайди, ипидан игнасигача ўрганмагунча тинмайди. Бироз қаттиққўлроқ, лекин дўстлашиб кетиш муаммо эмас. Бегоналарни ажратишмайди.

Уларнинг касбига бўлган муҳаббати менга ҳайратлантирган. Умуман кўча супурувчиси ҳам ишини юракдан бажаради. Бунча мақтади деб ўйламанг, оддий ишларини ҳам сифатли бажарганини кўп кузатганим учун шундай деяпман.

Немислардан ўрганадиган жиҳатлар кўп. Тартибли, ҳамма нарсани ўз вақтида, режа асосида қилишади. Борган кунимдан бошлаб, шу хислатни ўзлаштириб олганман. Шунинг учун доимо ишларим унумли, бароридан келаверади.

Имкониятлар нуқтайи назаридан қарайдиган бўлсак, Германия айни талабгор мамлакат дейиш мумкин. Чунки, аксарият университетлар текин, дарсдан кейин ишлашга шароит бор.

Бу ерда компаниялар кўплиги боис, немис тилини билган яхши кадрга иш муаммо бўлмайди. Талабалар ҳафтасига 20 соат давомида ишлаши мумкин. Масалан, мен ўқишдан бўш пайтларимда хусусий мактабда 7 9-синф ўқувчиларига математика ва инглиз тилидан дарс бераман. Топиб тутишим кўнгилдагидек. Харажатларимдан ортиб, гоҳида бошқа давлатларга ҳам саёҳат қилиб тураман. Хуллас, интилган талаба ўзини бемалол таъминлай олади.

Албатта, ҳамма нарса ҳам мукаммал бўлмайди. Уларнинг ҳам ўзига яраша минус тарафлари бор. Мени энг хафа қиладигани, кўпчилик оилаларда қарияларни ташлаб кетишади ёки умуман қарашмайди. Шунинг учун ҳам қариялар уйи кўп. Пенсия солиғи ҳам ошиб бормоқда. Сабаби кўпчилик ўрта ёшдагилар қариганда оиласи ташлаб кетишидан, фарзандларисиз қолишдан қўрқиб, пенсия жамғармаларига жуда катта солиқ тўлашади. Шунинг ҳисобига мамлакатда аҳоли ўртасида туғилиш камайган. Менимча, одамлар фарзандли бўлишдан наф йўқ деб ўйлашмоқда.

Германияда ўқиш учун қандай грантлар бор?
Одатда кўп грантлар, дастурлар Германия учун келади. Ўринли бир савол туғилади. Нега айнан Германияда грантлар кўп?
Биринчидан, немисларнинг фаол ва изланувчан талабаларни дунё бўйлаб излаб топиш ва рағбатлантиришга бўлган эътибори кучли.

Иккинчидан, деярли барча таълим бепул. Учинчидан, талабаларни моддий рағбатлантириш асосида немис тилининг дунё бўйлаб ёйилишини таъминлаш ва иқтидорли талабаларни қулай инфратузилмага эга бўлган компанияларда ишлатишни мақсад қилган. Ана шундай дастурлардан бири, нафақат Германияда балки, бутун Европада талабалар учун энг машҳур ва ҳар томонлама қулай бўлган дастур DAAD (Деуцчер Академисчер Аустаусчдиэнст ёки Герман Academic Эхчанге Service) ҳисобланади. Ҳар йили дунё бўйлаб, 29 та йўналиш бўйича юз мингдан ортиқ талабага DAAD стипендияси тарқатилади. Дастур томонидан таълим бериш сифати паст, оқсаётган айрим мамлакатларга ривожлантириш учун мақсадли квоталар ажратилади. Шунингдек, давлатларнинг элчихонаси билан ҳамкорликда кўплаб мусобақалар ҳам ташкил қилинади.

Агар сиз Германияга ўқиш учун грант ютолмасангиз, ўз ҳисобингиздан ҳам боришингиз мумкин.

Университетда ўқиш осонми?
У ердаги таълим тизими бизникидан кескин фарқ қилади. Университетим мисолида бир қанча фактларни ҳисобга олган ҳолда, Германияда ўқиш бир мунча қийин деган бўлардим.

Сабаби, биринчидан, ўқув йили давомида фақат маърузалар ўтилади. Дарсни тинглаш мажбурий эмас. Ўзбекистондаги университетлардагидай дарсга келган, келмаган талаба давомат қилинмайди. Ўқишга келиш ихтиёрий лекин, ўқув йили сўнггида барча талабалар белгиланган имтиҳондан ўтишлари керак.

Иккинчидан, дарс иккита профессор томонидан ўтилади ва семестр сўнггида имтиҳон иккала ўқитувчига топширилади. Яъни бир фандан икки бор синовдан ўтасиз. Буни талабага қулайлик тарафи шундаки, агар биринчи ўқитувчидан яхши балл ололмасангиз, иккинчидан олишингиз мумкин. Ва иккала устоздан олган баҳоларингиз рейтинг дафтарчангизга қўйилади. Учинчидан, бир фандан 3 бора йиқилиш бу ўқиш билан бутунлай хайрлашиш дегани. Буни мағзини чаққан талаба, албатта, ҳар битта фанни синчковлик билан ўрганади.

Контрактлар ҳар бир вилоятнинг қонунларига ва университетларнинг салоҳиятига қараб белгиланади. Лекин Германиянинг аксарият вилоятларида ўқиш текин. Мен ҳам грант асосида таҳсил оламан.

Умуман олганда, Германияда Ўзбекистондагидай талабаларга 3 , 4 , 5 лик стипендиялар берилмайди. Лекин талабалар учун кўплаб стипендия дастурлари бор. Агар сиз қаттиқ ҳаракат қилиб, иқтидор ва қобилиятларингизни кўрсата олсангиз уларни ютиб олишингиз мумкин. Яъни грантни қўлга кирицангиз, бир йил давомида ўртача (дастурда белгиланган маблағга қараб) 450 500 евро атрофида стипендия берилади. Мен ҳам бир йил олдин шундай дастурда ғолиб бўлиб, йил давомида 660 евро атрофида стипендия олганман.

Манба: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Таҳлилчи Украинани мағлубиятни дарҳол тан олишга чақирди

Унга кўра, томонлар ўт очишни тўхтатишга эриша олса, Украина Америка разведкаси ва қурол-яроғларини олишдан бош тортиши керак.

Испания шаҳарларида норозилик кучаймоқда

Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Путин ва Трамп суҳбати: Россия президенти баёнот билан чиқди

Путин журналистлар билан учрашувда америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан суҳбатдан кейин асосий фикрларини очиқлади.

Тошкентдаги Бўрижар каналида 43 ёшли фуқаро икки қизчани қутқариш учун сувга тушиб, ўзи ҳалок бўлди

Қизлардан бирининг ҳикоясига кўра, дугонаси канал четига яқинлашиб, оёқларини сувда ҳўллаб олиш учун қирғоққа яқинлашганда, тасодифан каналга тушиб кетган.

Ака-ука қидирувдаги шахлар топилди

Икки ижро ҳужжати бўйича бўлимда тегишлича ижро ишлари қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Индонезияда вулқон отилди

Индонезия ҳукумати Левотоби Лаки-лаки вулқони учун энг юқори огоҳлантириш даражасини белгилади.

ЖССТ давлатлари пандемия келишуви учун овоз беришади

“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.

Исроил Ғазода янги операция бошланганидан бери биринчи аскар ҳалок бўлганини маълум қилди

“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.

Путин ва Трамп 2 соат суҳбатлашди: тинчликка умид пайдо бўлдими?

Путин ва Трамп суҳбатлашди. Уларнинг суҳбати тахминан 2 соат давом этди. Россия раҳбари аллақачон матбуот олдига чиқди.

Дунёдаги энг йирик иш берувчилар рўйхати эълон қилинди

Жаҳондаги энг катта учта иш берувчи ташкилот қаторида қуйидагилар турибди.

АҚШ молия вазири: Божлар яна оширилиши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Дуров Францияни Руминия сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айблади

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Исроил Ғазога озиқ-овқат импортига рухсат берди

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси хабар берди.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Россия ҳарбийлари журналистлар қўним топган меҳмонхоналарни қасддан ўққа тутмоқда

Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.

Истанбулда тинчликка янги қадам: Россия ва Украина 1000 киши алмашиши бўйича келишди!

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина делегациялари учрашуви натижалари ҳақида гапирди.

Исроил армияси Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларига ҳужумларини давом эттирмоқда

Wafa ахборот агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ шимолидаги Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиш, биноларни бузиш ва аҳолини кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда.

Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентдаги ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди

Ёнғин тўғрисида хабар 23:58 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 00:03 да етиб борган

Андижонда вояга етмаган бола Spark ҳайдаб, ЙТҲга учради

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Барселонада автомобиль футбол мухлислари устига ҳайдалди

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Бу ҳақда Israel Hayom юқори мартабали манбага таяниб ёзади.

Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойишида 10 нафар полициячи яраланди

Бу ҳақда Билд нашри хабар берди .

ФҚБнинг собиқ раҳбари Трампга таҳдид солаётган пайтда қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Англия жанубидаги тарихий автомобиль ишлаб чиқариш маркази ёниб кетди

Бу ҳақда “Репорт ” хабар бермоқда Ойна маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.

Ғазодаги қурбонлар сони 53 мингдан ошди

2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий тажовузи бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.

"Уларнинг вазифаси - Москвадан вовуллаш": Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лавров ва Захарованинг баёнотларига муносабат билдирди

ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.

Россиянинг нефт экспортидан тушуми апрель ойида кескин камайди — ХЭА

Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Россия нефти қўлга тушмасдан ўтмоқда” — ЕИ тан олади: ресурс етишмайди

Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.

ЖСТ раҳбари: Глобал савдо инқироздадир

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама тариф келишувлари адолатли савдонинг асосий тамойилини бузиши мумкин.

Ўзбекистон Россияда Топ-10 севимли саёҳат йўналишига кирди

Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.

Зеленский: Украина оккупация қилинган ҳудудларни Россияники деб тан олмайди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.

Фалокат унутилмаган: Накба хотирасида 115 фаластинлик сионистлар томонидан ўлдирилди

Фаластинликлар Накбанинг 77 йиллигини хотирлаётган пайтда жиноятчи Исроил Ғазода 100 дан ортиқ кишини ўлдирди. Янги ҳужумлар Ғазода камида 115 кишининг жонига зомин бўлди, Исроилнинг ўта ўнг қанот кучлари Накба йиллигида Ғарбий қирғоққа ҳужум қилишга ундамоқда.

Франциядаги қамоқхоналарнинг ҳаддан ташқари кўплиги рекордларни янгилашда давом этмоқда

Бу ҳақда Ле Фигаро газетаси ёзмоқда.

Германия Россияга қарши янги санкцияларга қарши

Бу ҳақда “Саҳра Вагенкнечт иттифоқи – ақл ва адолат учун” партияси етакчиси Саҳра Вагенкнехт Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Россиялик олим қурбақа эмбрионларини АҚШГА ноқонуний олиб киргани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.

Швейцарияда тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди

Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Теҳрон Трампнинг таҳдидларига кескин жавоб берди: Ғазода 60 минг кишини қайси тузум йўқ қилди? Ғазодаги шундай кенг кўламли вайронагарчиликларга ким сабабчи бўлди?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ислом Республикаси гўёки Яқин Шарқда "террор тарқатаётгани" ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

НАТО Туркияни мақтамоқда

НАТО Бош котиби Марк Рютте Anadolu агентлигига берган шарҳида Истанбулдаги тинчлик музокаралари истиқболини изоҳлаган ҳолда, яқин кунларда Украинадаги вазият яхшиланиши мумкинлигини таъкидлади.

Бразилия президенти Путинга қандай хабар олиб келди?

Россия телеграм-каналлари хабар беришича, Бразилия президенти Лула да Силва Москвага Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг мактубини олиб келган.

Европа Кенгаши Россияга қарши махсус трибунал тузиш бўйича қарор қабул қилди – DW

Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси Бош котиб Ален Берсега Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича Махсус трибунал тузиш жараёнини бошқаришни топширди.

Парижда криптовалюта миллионерининг қизини ўғирлашга уринди

Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Қуёшда бу йил ҳисобига энг кучли портлаш юз берди

Об-ҳавога таъсирчан одамлар, тайёр туринг, тез кунларда магнит бўрони кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.