Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистон иқтисодиётига 70 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишга тайёр

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистон иқтисодиётига 70 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишга тайёр

Бу ҳақда Қирғизистон президенти ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлиги маълум қилди.

Йиғилишда инвестиция масаласи агентлик раҳбари Умбриел Темиралиев ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов томонидан муҳокама қилинди.

Темиралиев Ўзбекистон корхоналарида ҳам бўлиб, Қирғизистон иқтисодиётига 70 миллион доллардан ортиқ сармоя киритишга тайёр эканликларини билдирган тадбиркорлар билан учрашди.

Ҳозирда мамлакатлар Қирғизистонда базалт толаси, калций карбид ишлаб чиқарувчи корхоналар, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, квартс бойитиш заводини қуриш бўйича қўшма лойиҳалар устида ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!