Ўзбекистонлик ота 14 йил олдин йўқолган ўғлини Қозоғистондан топди

A A A
Ўзбекистонлик ота 14 йил олдин йўқолган ўғлини Қозоғистондан топди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ўрдабаси тумани полициячилари дўкондан ўғирлик содир этганликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, суриштирув давомида эркак қўшни мамлакатдан эканлиги ва у 14 йилдан буён Қозоғистонда яшаб келаётгани, камига у яқинлари томонидан қидирилаётгани маълум бўлди.

Ўрдабаси аҳоли пунктларидан бирида жойлашган озиқ-овқат дўконида ўғирлик кечаси содир этилган, деб хабар қилади Sputnik Қозоғистон.

Жиноятчи дўкон томини бузиб очиш орқали ичкарига кирган ва умумий ҳажми 100 минг тенге (260 доллар)дан зиёд турадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, ҳодиса жойини тезда тарк этган. Ушбу жиноятни очиш учун маҳаллий полициячилар бир неча кун сарфлаганлар. Натижада эса Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Маълум бўлишича, бунга қадар полиция бўлинмасига маҳаллий фуқаролардан бири худди шу эркак устидан уни дўппослаганликда айблаб, шикоят қолдирган. Қўлга олинган шахс иккала ҳолатда ҳам ўз айбларини инкор этмаган. Аммо шахси аниқлаштирилаётганида, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардан фақатгина туғилганлик ҳақида шаходатномага эгалиги маълум бўлиб қолган.

Метрикада келтирилган маълумотлар текширилганида полициячилар кутилмаганда қўлга олинган шахс 14 йилдан буён қўшни Ўзбекистонда бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувда эканини билиб қолганлар. Қўшни мамлакатдаги ҳамкасблари билан боғланган қозоғистонлик полициячилар эркакнинг қариндошларини топишга муваффақ бўладилар. Шу куннинг ўзида қариндошлари (отаси ва акаси) Туркистон вилоятига етиб келади.

Мен уни энди тирик кўришдан умидимни узгандим , - деб айтган йигитнинг отаси Ориф Хошимов. Отанинг сўзларига кўра, ўғли метрикани олиб, 2005 йилда уйдан қочиб кетган ва ўша вақтдан буён у ҳақида ном-нишон бўлмаган.

Аммо қочоқ ўғил ва ота учрашувидан хурсандчилик узоққа чўзилмади, айни вақтда йигит ҳибсда, унинг устидан Қозоғистон Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Йигит суд томонидан белгиланган жазони ўтаб бўлгач, оиласи бағрига қайтиши мумкин, деб ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Роналду Жоржина Родригесга мурожаат қилди

"Ан-Наср" клуби ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қаллиғи Жоржина Родригесни 32 ёшга тўлгани билан табриклади.

Саратоннинг давоси топилди!

Ҳозирча сичқонларда ўтказилган экспериментал синовлар ақлбовар қилмас натижалар кўрсатди.

Николай Валуев: "Марказий Осиё давлатларига ҳеч қачон таҳдид қилмаганман"

Валуевнинг сўзларига кўра, бу видео бошидан охиригача қайта ишланган ва интернетда нафрат қўзғатиш учун тарқатилган.

Дунёдаги энг кучли армиялар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидан Бутан, Белиз, Марказий Африка Республикаси каби мамлакатлар ўрин олган.

Уюштирилган суиқасдда ҳоким омон қолди

Бу ҳақда Филиппин давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Етим қўзи боқсанг...: Урсула фон дер Ляйен Зеленскийнинг ЕИга қаратилган танқидидан ранжиди

Маълум бўлишича, Давосдаги чиқишида Зеленский Европа давлатлари хавфсизлик масаласида ҳали ҳам етарлича қатъий чоралар кўрмаётганини таъкидлаган.

Қашқадарёда сув танқислигига ечим сифатида сунъий музликлар барпо этилди

Шаҳрисабз туманининг Сарчашма маҳалласида янги инновацион технологиялар асосида сунъий музлик объектлари барпо этилди.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи оширилди

2026 йилнинг 1 январидан бошлаб соҳа вакилларининг маошлари сезиларли даражада оширилди.

Токаев Россияни Қозоғистон орқали $14 млрд пул ювишда айблади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.

Хитой қуролли кучлари энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди

Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Эрон Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди

Шу билан бирга, Ароқчи Эрон ҳар доим ўзаро манфаатли, адолатли ва тенг ҳуқуқли ядровий келишув тарафдори бўлиб келганини таъкидлаган.

Андижонда эркак ўз хотинини мактабда пичоқлаб ўлдирди

Ушбу пайт, эркакнинг акаси уни кўриб қолиб, шифохонага олиб боради ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинади.

ЕЧЛда даҳшат: "Бенфика" дарвозабони томонидан "Реал" дарвозасига 90+8-дақиқада киритилган гол эвазига 24-ўрин билан плей-оффга чиқди

"Реал" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 8-турида "Бенфика"га имкониятни бой берди.

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Исроил мудофаа армияси Ғазода уруш бошланганидан бери тахминан 71 минг фаластинлик ҳалок бўлганини илк бор тан олди

Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.

Жиззахда "Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.

Самарқандда танишини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган шахслар ушланди

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.

CSIS: Урушда 325 минг рус, 140 минг украин ҳарбийлари ҳалок бўлган

АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.

Трампнинг Эрон бўйича баёноти ортидан нефть нархлари ошди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ҳақидаги баёнотидан сўнг нефть нархлари ўсиш кўрсатди. Brent маркали нефть нархи 1 фоизга кўтарилди.

Ҳиндистонда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар орасида вазир ўринбосари ҳам бор

Мумбайдан учган Learjet 45 бизнес-жети Барамати аэропорти яқинида қўнишга уринаётганда ҳалокатга учради.

Андижонда нарколаборатория фош этилди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ҳисобланади.

Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун энг маъқул ҳудуд қайси?

Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.

1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта "права" берилган

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси ва 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

Туркияда аёллар ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши ортидан намойишларга чиқди — ОАВ

Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Индонезияда кўчки қурбонлари сони 48 нафарга етди

Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар агентлигига таяниб Antara агентлиги хабар берди.

Европа Иттифоқи россиялик дипломатларнинг ҳаракатланишини чекловчи янги қоидаларни жорий этди

Европа Иттифоқи Россия дипломатлари учун ҳаракатланиш эркинлигини сезиларли даражада чекловчи янги қоидаларни қабул қилди.

Эрондаги намойишларни босиш кундан-кунга ўта қотилона бўлиб бормоқда

Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Наманганда ўрмон хўжалиги масъул шахслари ва кадастр мутахассиси ушланди!

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Франция Украинага берилган Европай Иттифоқи кредитига британ ракеталарини сотиб олишга қарши чиқмоқда

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Хитой етакчисининг ўринбосари мудофаа вазири лавозимини “сотишда” гумон қилинмоқда

Нашрнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Чжан Юся мамлакатдаги ядро қуроли яратиш дастури ҳақида АҚШга ахборот узатганликда айбланмоқда.

Ҳиндистонда «Нипах» вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Ҳиндистонда «Нипах» вируси билан боғлиқ илк ўлим ҳолати тасдиқланди. Калькутта шаҳрилик ёш аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилиб, комага тушган ва вафот этган.

АҚШ миграция хизмати $100 млнлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланишида гумон қилинган шахсни тасодифан депортация қилди

АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.