Ўзбекистонлик журналистлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба оширишди

A A A
Ўзбекистонлик журналистлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба оширишди

Қишлоқ хўжалиги деярли барча мамлакатларнинг иқтисодиётини асосий таркибий қисми ҳисобланади. Жумладан, юқори қийматли қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш ҳосилдор ерлар улушини талаб қилади.

Шунингдек, яхши ҳосил кўтариш катта миқдорда сув ва ишчи кучи меҳнатини талаб қилади. Бу борадаги тараққиётнинг қатор мамлакатларда йўқлиги эса аҳолининг қашшоқликда ҳаёт кечиришига олиб келаяпти. Хусусан, Африка мамлакатларида сув муаммоси, очиқ ва ёпиқ дренажларни йўқлиги ёки улардан етарли даражада фойдалана олмаслик ерлардан кам ҳосил етиштирилишига ёки умуман экинни қўриб қолишига сабаб бўлмоқда.

Марказий Осиё давлатлари хам қурғоқчилик туфайли мавжуд экинлардан қийин ҳосил оладиган давлатлар сирасига киради. Айниқса, Орол денгизини қуриб бориши ушбу ҳудудда 5 миллион гектар қум ва тузли майдонларни очилиб қолишига сабаб бўлди. Бу эса туз ва қумларни шамол орқали бошқа ҳудудларга кўчишига, пировардида унумдор ерларни шўрланишига сабаб бўлаяпти. АҚШ Давлат департаменти қошидаги Хориж матбуот маркази ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хамда Вашингтондаги Меридиан Халқаро маркази томонидан ўзбекистонлик журналистлар учун АҚШнинг Калифорния штатига ўтказилган медиатурда бу борада фикр-алмашувлар алмашилиб, тажрибаларни оммалаштириш бўйича суҳбатлар ташкил этилди.

Ушбу 11 кунлик «Media Co-op - 2022» дастурида “Ўзбекистон 24” телерадиоканали, “Фермер” журнали хамда “Qalampir.uz” сайти журналистлари иштирок этиб, Океанорти мамлакатида экология, қишлоқ хўжалиги ва сув муаммолари, шамол энергетикасидан самарали фойдаланиш йўналишидаги илғор тажрибалар билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистонлик журналистлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба оширишди

Ўзбекистонлик журналистлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба оширишди

Ўзбекистонлик журналистлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба оширишди

Ўзбекистонлик журналистлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба оширишди

Умуман, АҚШга сафар чоғида ўзбек журналистлари 17 та нодавлат ташкилотлари ва фермер хўжаликлари хамда Берклидаги Калифорния Университетида бўлиб ижодий мулоқотлар икки томон учун хам манфаатли бўлди. Ушбу ўтказилган мулоқотлар жараёнида АҚШда нодавлат ташкилотлари ва волонтёрлик гуруҳлари жамоатчилик назоратини ташкил этган ҳолда мавжуд экологик ва ижтимоий муаммоларга маҳаллий ҳукумат эътиборини қаратиш, шу орқали муаммоларни амалий ҳал этиш масалалари билан бирга олимлар томонидан олиб борилаётган изланишлар атрофлича тахлил этилди. Жумладан, Climate Reality ташкилотининг иқлим бўйича бизнес ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Эллис фикрича, 2017 йилда ташкил этилган ташкилот Лос-Анжелес шахридаги энг йирик нодавлат харакат ҳисобланади. Сув ва қайта тикланадиган энергия борасида маҳаллий аҳоли ва ҳукумат билан ишлашда ташкилотимиз волонтёрларни ўзига бирлаштирган. Хозирда ташкилотимиз ўз теварагига она-табиатга, атроф-муҳитга меҳри бўлакча 700 дан ортиқ аъзоларни жамлаган.

— Биз ҳар куни фуқаролармиз, ўқитувчилар, олимлар, фаоллар, рассомлар, ижодкорлар умуман барча кўнгиллилар билан Иқлим ўзгаришини келиб чиқиши ва оқибатлари хамда уни қандай ҳал қилишимиз бўйича фикр-алмашувлар ўтказамиз. Шунингдек, экологияни ўнглаш ҳамда қишлоқ хўжалиги жабҳасида сифатли маҳсулот етиштиришда деҳқон, фермерларга қандай кўмак беришни муҳокама этамиз. Яна бошқа мақсадларимиз корхоналарда энергия тежамкорлигини йўлга қўйиш, қайта тикланадиган энергияга ўтиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишга кўмаклашишдир. Бундан ташқари Лос Анжелесдаги 13 гектарли Десконса Миллий Парки ҳолатини яхшилашга, флора ва фаунасини асрашга ҳам ҳисса қўшиб келаяпмиз, — дейди Эндрю Эллис суҳбат давомида.

Communities for a Better Environment ташкилоти ходими Баҳром Фазели қайд этганидек, унинг ташкилоти 1978-йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги энг нуфузли экологик харакатдир. Маҳаллий даражада экологик муаммоларни ҳал қилиш, айниқса, кам таъминланганлар учун кўпинча номутаносиб таъсир кўрсатадиган жамоалар ҳаракатини бу ташкилот самарали йўлга қўйишга эътибор қаратади.

Жумладан, Калифорния штатидагида кучли ифлосланган шаҳарлар ҳавоси ташкилотни энг ўйлантирадиган масалалардан биридир. Ўтган 18 йил давомида ташкилот аъзолари бир қатор тадқиқотлар олиб бориб, ижтимоий лойиҳаларни режалаштириш ва турли кампаниялар учун техник ёрдам кўрсатиш учун юридик ёрдамлар кўрсатиб келаяпти. Жумладан, аҳоли худудларида нефт қазиб олишни хавфсиз ташкил этиш бўйича кенг қамровли ҳаракат олиб бораяпмиз. Айниқса, нефт олиш жараёнида ҳавони ифлослантирмаслик, аҳоли саломатлиги учун мухофаза қўрғонини яратиш бу йўналишда асосий ўрин тутади.

Sierra Club – Los Angeles Chapter марказининг Иқлим бўйича ҳаракатлар қўмитаси раиси Аура Васкес Маълумотига кўра, 1892 йилда Сан-Францискода асос солган ташкилот 1911-йил 1-ноябрда Лос-Анжелесда хам иш бошлаган. Аура Васкес бошчилигидаги қўмита ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Лос-Анжелесда тоза ҳаво учун корхоналар фаолиятини ўрганиб, уларни бу борадаги камчиликларини тузатишга эътибор қаратиб келади. 2014 йил март ойида бутун шаҳар коалициясининг саъй-ҳаракатлари билан 2025 йилдан бошлаб Лож Анжелес кўмирсиз худуд бўлиши эълон қилинди. Бу борада айни пайтда «Тоза — ҳаво» лойиҳаси амалга оширилиб, ҳамкорлари бўлган деҳқон, фермерлардан тортиб, йирик корхона эгалари билан бирга уни ҳаётга тадбиқ этишга эътибор қаратилаяпти.

Миллий ресурсларни ҳимоя қилиш кенгаши National Resources Defense Council -NRDC ташкилоти ходими Ароҳи Шарма қайд этганидек, Санта Моника шаҳридаги Тинч океани қирғоқларига яқин манзилда фаолият юритиб келаётган NRDC ташкилоти ўсимлик ва ҳайвонлар хамда табиатни ҳимоя қилиш учун ишлайдиган тизимларга эгадир. Яъни ташкилот аъзолари регенератив усулда қишлоқ хўжалигини рағбатлантирадиган сиёсат юритиш иқлим ўзгариши, тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш, сувдан фойдаланишни камайтириш, биологик хилма-хилликни тиклашга ёрдам беради. Ташкилотни кўзлаган режалари улкан. Булар сирасига қишлоқ хўжалигини юксалтириш, қуёш панелларидан расамади билан фойдаланиш каби йирик масалаларни ҳам қўшиш мумкин.

Lyle Center for Regenerative Studies яъни Лайл Регенератив тадқиқотлар маркази агроэкологи Жиллиан Гомез таъкидлаганидек, Мазкур марказ Калифорния Политехника университети кампусида 16 акр (6,5 га) майдонда жойлашган бўлиб, ходимлар ўсимликлар дунёсини ўрганиш борасида иш олиб боришади. Асосан, марказ аъзолари Регенератив тадқиқотлар билан банд. Жумладан, уйлар томида резавор ва бошқа махсулотлар етиштириш бўйича иш олиб борилаяпти. Талабалар бўш вақтларида буерда амалий машғулотларда қатнашади. Умуман, илмий-тадқиқотлар ўтказиладиган марказ очиқ далада, қалин дарахтлар билан қопланган сўлим бир масканда жойлашган. Бу ерда 10 дан ортиқ турдаги турли ўсимлик ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари устида тўлоқонли тажриба ўтказиб борилаяпти.

Sky’s the Limit Observatory яъни Осмон чегаравий расадхонаси рахбари Энн Конгдон билан учрашувимизда Обсерватория бу амалий машғулотларни ўтказадиган нотижорат ташкилоти эканлигини билиб олдик. Бу ерда Ердаги энг кичик объектларни кўриш ёки улкан дисплейларни кузатиш учун бир неча телескоплар бор. Wоnder Электрик ва Эли компаниялари томонидан ҳадя қилинган саккизта қуёш панеллари туфайли ёритиш қурилмалари ва компютерлар мунтазам ишлайди ва проекторлар ўзи учун қувват олади. Шунингдек, буердаги майдонда куёш орбитасидаги планеталарни мунтазам жойлашуви бўйича 1х300000 хажмда олинган нусхаси барпо этилган. Ҳудуд яқинидаги мактаблар ўқувчилари астрономия фанларининг очиқ машғулотларини ушбу масканда ўтказишади. Майкл Конгдон ҳамда Майкл Шмит каби кекса ёшдаги волонтёрлар хам ушбу расадхонани самарали ишлашига ҳисса қўшиб келмоқда. Майкл Конгдон ўз сўзида бундан 15 йиллар муқаддам Ўзбекистонга борганини, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек Обсерваторясини кўрганини гапириб берди. Ўзбекистондаги мехмондўстлик, миллий таомларнинг ўзига хослиги унда катта таассурот қолдирганини хали хануз эслар экан.

Morongo Basin Conservation Association Моронго ҳавзасини муҳофаза қилиш уюшмаси вакили Стив Бардwелл айтишича Ташкилот Табиатни муҳофаза қилиш ва экотуризмни ривожлантириш билан шуғулланади. Хусусан, Моронго ҳавзасидаги чўлни ҳимоя қилади. Бу борада Айтиш лозимки, Моронго ҳавзасининг иқтисодий ва экологик эксплуатацияси худуд фаровонлигини ҳимоя қилиш ва ёндош худуд аҳолисининг манфаатларига мос келмайди. Шу боис Катта Моронго ҳавзаси деб номланувчи бутун ҳудуд учун бош режа тузиш ғояси илгари сурилмоқда. Жумладан, Ташкилот томонидан 1969 йилда аҳоли билан бирга Моронго хавзасида электр узатиш тармоғини қуришни тўхтатишга эришилган.

Center for Biological Diversity -Биологик хилма-хиллик марказининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича директори Брендан Каммингс қайд этганидек, Ташкилот Табиатни муҳофаза қилиш ва экотуризм сохаси ривожи йўлида иш юритади. Жамоа Биологик хилма-хиллик инсон фаровонлигини асосий кўриниши деб хисоблайди. Чунки табиат билан чамбарчас дунёмизда ёввойи ҳайвонларнинг хилма-хиллиги ва ўсимликлар бойлиги жамият ютуғидир. Уларнинг йўқолишига йўл қўймаслик эса барчани бурчидир. Шу боис илм-фан, ҳуқуқ ва оммавий ахборот воситалари орқали ерларни, сувларни, флора ва фаунани ҳимоя қилишга қаратилган лойихаларни амалга оширамиз. Ташкилот аъзолари Қонун лойихаларини такомиллаштириш бўйича йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар тўғрисидаги ўнлаб таклифларни илгари суриб, Денгиз сутэмизувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Тоза сув қонуни ва бошқа кўплаб штат ва федерал низомларни қабул қилишда фаоллик кўрсатди. Бренден Каммингисни табиат қўриқчиси сифатида хаётида учраган ҳодисалар ва худуд тарихига оид қатор мисоллар келтирди.

Marin Agricultural Land Trust- Марин қишлоқ хўжалиги ерлари трести ходими СКОТ ДИНБАР Маълумотига кўра, 1980 йилда икки аёл - чорвадор Эллен Страус ва ботаник Филлис Фабер оилавий фермаларни ҳимоя қилиш учун маҳаллий чорвадорлар ва табиатни муҳофаза қилувчиларни бирлаштириб, ушбу трестга асос солган. Ташкилот Қишлоқ хўжалигида сув муаммолари, уруғчилик ва экинларни алмашлаб экишни тарғиб этиш билан шуғулланишни бош мақсад қилган. Ўтган йиллар давомида ташкилот Марин округида 55 минг акрдан ортиқ майдонни ҳимоя қилиб, сармоя киритилишига эришди. Жумладан, тупроқ унумдорлигини яхшилаш, сув сифатини ҳимоя қилиш ва кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларга 1,8 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди. Бу лойихалар асосида 13 та чучук сув булоқлари қайта қурилди, 61 350 фут суғориш қувурлари ўрнатилди. 46 та сув сақлаш идиши ўрнатилди, жами бу идишларда 169 300 галлонмиқдорида сув сақланади. Шунингдек, ўрнатилган 20 та сув насосларининг кўпчилиги қуёш энергияси билан ишлайди. Марин округидаги барча фермерлар ва фермерлар грант олиш ҳуқуқига эга. Узоқ муддатли сув инфратузилмаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун 15 000 доллар олишлари мумкин. 2022 йил апрел ойида Ташкилот Кенгаши молиялаштириш учун қўшимча 250 000 доллар ажратишни маъқуллади. янада кўпроқ таъсир кўрсатиш учун ДРАWС учун жами 750 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди.

Fibershed Фибершед компанияси асосчиси Ребекка Бургесс билан учрашувимиз хам қизиқ ўтди. Унинг Маълумотига кўра, Фибершед - бу минтақавий толали тизимларни ишлаб чиқадиган нотижорат ташкилот хисобланади. Ташкилотни фаолияти иқлимни амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради, қишлоқ хўжалигига фойда келтириш, минтақавий ишлаб чиқаришни кенгайтирувчилар ва охирги фойдаланувчиларни етарли маълумотлар билан таъминлаб боради. Ребекка Бургесс худудда энг кўп сотилган "Ҳарвестинг Cолор" китобининг муаллифи. Китоб Фермерлар, мода саноати ва янги тўқимачилик иқтисодиёти учун 2019 йилда чоп этилган. Умуман, мазкур ташкилот пахта толаси ва қўй жуни етиштирувчилар билан уни қайта ишловчилар ўртасида илмий асосда воситачилик ишларини ташкил этиб боради.Шуерда АҚШда сариқ, яшил ва қизил пахта етиштирилишини билиб олиб, бевосита уларнинг хосилини кўришга эришдик.

Берклидаги Калифорния Университети профессори Девид Зилберман билан учрашувимиз унинг уйида ташкил этилди. Профессор қайд этганидек, Университетнинг қишлоқ хўжалиги ва ресурслар иқтисодиёти факультети дунёдаги қишлоқ хўжалиги ва ресурс иқтисодиёти бўйича энг юқори даражали дастурлар асосида дарс ўтилишига эришиб келмоқда. Хусусан, Факултет профессор-ўқитувчилари ва магистратура талабалари Глобал озиқ-овқат ишлаб чиқариш, Озиқланиш ва саломатлик, Ривожланиш иқтисодиёти, Иқлим ўзгариши, Атроф-муҳит иқтисодиёти, Амалий эконометрия, Сиёсатни баҳолаш, Энергия иқтисодиёти, Табиий ресурслар иқтисодиёти хамда Халқаро савдо йўналишларида илғор тадқиқотлар олиб боради. Шунингдек, Университет олимлари Атроф-муҳит иқтисодиёти ва сиёсати бўйича бакалавриат йўналишида мутахассислар тайёрлайди. Талабалар атроф-муҳит муаммоларига қўлланиладиган микроиқтисодиёт асосларини ўрганади; табиий ресурслар ва халқаро ривожланиш бўйича малакага эга бўлишади. Профессор Девид Зилберман қишлоқ хўжалиги ва ресурс иқтисодиёти бўйича кўплаб китоблар ёзиб, профессионал журналларда мақолалар чиқарган.

Clean Water Action -Тоза сув аксияси маркази вакили Нгодоо Атуме билан учрашувимизда қайд этилганидек, Ташкилот 1972 йилда муҳим тоза сув қонунини қабул қилиш кампанияси давомида ташкил этилган хамда тоза сув орқали соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазасига эришишни мақсад қилган. Асосий шиори атроф-муҳитни, саломатлигини, иқтисодий фаровонлигини ва жамиятнинг ҳаёт сифатини ҳимоя қилишдир. Ташкилот кучли бошланғич гуруҳларга эга бўлиб, атроф-муҳит ва жамият муаммоларини ҳал қилишдан уларнинг аъзолари кучидан фойдаланади. Хусусан, Нгодоо Атуме - Окленд штатидаги ушбу ташкилотнинг сув сиёсати бўйича таҳлилчиси сифатида, ер ости сувларини бошқариш ва нитрат ифлосланишини назорат қилишда катта кучга эга. Хозирда ташкилот аъзолари Барқарор ер ости сувларини бошқариш тўғрисидаги қонунни амалга ошириш хамда, Марказий водийнинг шўрланиши оқибатларини камайтириш бўйича иш юритмоқда. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда Калифорния штатида бир ярим мингга яқин қудуқлар қуриб қолган, 800 га яқин аҳоли пунктлари аҳолисига тоза ичимлик суви маҳаллий Хукумат ва қатор ташкилотлар кўмагида беғараз етказиб берилмоқда.

СIZBAY-Сизбай компанияси директори Кетрин Франсуз айтишича Сан Хосе шаҳрида фаолият олиб бораётган ташкилот тупроқ унумдорлигини тиклаш ва микроблардан фойдаланадиган биоинновацион компания хисобланади. Компания ерларни унумдорлигини ошириш ва чиқинди сувни фойдали сувга айлантириш бўйича инновацион ғояларни амалиётга тадбиқ этиб боради. Кўп йиллар давомида компания ифлосланиш экотизимларга қандай таъсир қилишини ва ифлосланган организмларни қандай яхшилайдиган микроб моддаларни яратиш бўйича иш олиб борган. Дастлабки иш бактериялар ва ўсимликларни ривожлантиришга қаратилган эди ва унда хом нефтни тезда парчалашга эришилган. Компания жамоаси асосан биологлардан иборат, генетик муҳандислар, кимёгарлар, экологлар хам фаолият кўрсатади. Силикон водийсида асос солинган Гисбай компанияси қисқа вақт ичида 11 та давлатга кириб бора олди. Жумладан, Ҳиндистон, АҚШ, Сингапурлик фермерлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Компания Бир нечта университетларнинг олимлари ва тадқиқотчилари билан ҳамкорлик қилиб, хамкор давлатлардаги тадқиқот марказларида компания маҳсулотларини мижозларга тақдим этиб келади. Маълум бирикмалар асосида олинган табиий микроблар тупроқнинг тириклигини таъминлайди. Ўн йиллик тадқиқотлар натижасида, тупроқни ёшартиришга ёрдам берадиган ноёб микробиал профилларни олишга эришилгани олимлар тарафидан эътироф этилмоқда. Бу ютуқлар микроблар даврининг бошланиши ва микробларни оптималлаштиришни давом эттириш орқали экинларга солинадиган кимёвий ўғитлар, гербицидлар ва пестицидларни сезиларли даражада камайтиришга эришилмоқда.

Alemany Farm-Алеманй фермер хўжалиги асосчиларидан бўлган Жон Стокес билан учрашувимиз хам самарали бўлди. Сан Франсисконинг жануби-шарқидаги 3,5 акр майдонда жойлашган Алеманй Фарм фермер хўжалиги Органик ферма хисобланиб, унда экотизимдаги қатор йўналишларда таълим дастурлари хам амалга оширилади. Фермер хўжалигида 10 га яқин турдаги резаворлар, сабзавотлар хамда мевалар етиштирилади. Етиштирилган хосиллар эхтиёжманд оилаларга хамда хўжаликда ишлаётганларга бепул тарқатилади. Буерда Болалар ва катталарни экологик билимини ошириш, боғдорчилик сирлар, экинларни экиш, парваришлаш хамда хосилни йиғиб олиш бўйича кўникмалари оширилиб, амалий ишларда қатнашишга рухсат берилади. Фермер хўжалигида кичик теплица хам мавжуд бўлиб, уерда уруғдан кўчат олиш йўлга қўйилган. Фермер хўжалигида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими йўлга қўйилган. Умуман, Эколог Девид Брауер томонидан асос солинган фермер хўжаликда 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида 75 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиб, уларга молиявий ҳомийлик ишлари кўрсатиб келинади.

Ёсемит миллий боғи жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими ва парк матбуот котиби Скотт Гедиман билан учрашувга бир соатлар кечикиб бордик. Чунки тоғ йўлида харакатланган автомашинамиз йўл четидаги қорга ботиб қолди. 4 кишилик гурухимиз саъй-харакати орқали ярим соатдан ошиқ вақтда машинани йўлни ўртасига чиқариб олдик ва манзилга йўл олдик. Скотт Гедиман таъкидлаганидек, қарийб 4 минг метр баландликда жойлашган ва 300 минг акрдан ортиқ жойни эгаллаган Йосимети Миллий Парки илк марта 1864 йилда мухофазага олинган. 1890 йилдан буён миллий қўриқхона сифатида муҳофаза этиладиган Ёсемит миллий боғи тоғлари, ноёб табиати, қоялари, секвойя каби гигант дарахтлари, шаршара, дарёлари, айиқ, тоғ шери, лочинлари билан машҳур. Шунингдек, қарийб 1200 квадрат миляни ўз ичига олган чуқур водийлар, катта ўтлоқлар, кенг чўл ҳудуди келувчиларнинг эьтиборини ўзига тортади. Ёсемит миллий боғи Калифорнияда жойлашган Сиерра Невада тоғларини хам ўз ичига олган. У ўзининг улкан туннел кўриниши билан машҳур. Баланд Бридалвеил шаршарасининг рамзий манзараси ва Эл Капитан ва Ярим гумбазнинг гранит қоялари барчада катта таассурот қолдиради.

Жошуа Три Миллий Парки ходими Родди Маккаллей маълумотига кўра, Joshua Tree National Park — Америка Қўшма Штатларидаги Калифорния штатининг жанубий-шарқида жойлашган миллий боғ бўлиб, мазкур Паркнинг майдони 3196 км квадратни ташкил этади. 1936 йилдан - АҚШнинг миллий ёдгорлиги сифатида тан олинган. 1994 йил 31 октябрда АҚШ президенти Билл Клинтон уни мамлакат миллий боғи деб эълон қилди. Жошуа Трее Парк Америка Қўшма Штатларининг жануби-ғарбий қисмида, Мохаве чўли ва Соноран чўлининг кесишмасида жойлашган. Боғнинг марказий қисмида жойлашган ажойиб тош мажмуалари туфайли сайёҳлар орасида шуҳрат қозонди. Мохаве чўли паркнинг шимолий қисмини эгаллайди, унинг ҳудудида Юccа бревифолиа яъни Юccа жинсидан дарахтга ўхшаш ширали - "Жошуа дарахти" ўсади, шу боис парк умумий номи шу дарахт номи билан аталган. Боғнинг шарқий ва жанубий қисмлари креозот буталари ва сакрош холия каби ўсимликлар туфайли Соноран чўлини эслатади. Миллий боғда сут эмизувчиларнинг 57 тури, судралиб юрувчиларнинг 49 тури ва қушларнинг 250 дан ортиқ тури яшайди. Энг кўп учрайдиган турлари ер синcаплари, кенгурулар, антилопалар, коётлар, калтакесаклар, қарғалар ва бошқалардир. Бир вақтлар Миллий Парк худудида аҳоли пунктлари бўлган. Хозирда улар сони жуда кам. Лекин ўша пайтларда аҳоли яшаган хонадонлар бугунги кунда асл холича сақланиб келмоқда. Махсус табиат қўриқчилари уларни хавфсиз холда табиатдан бахра олишига кўмаклашиб, Боғнинг ўзига хос жихатлари тўғрисида билимларини оширишга хам кўмаклашмоқда. Умуман, Жошуа Паркида 300 дан ортиқ экотуризм бўйича йўналишлар мавжуд бўлиб, уерларда тоза сув, хожатхона, чиқинди ташлаш жойлари етарлича мавжуд қилинган. Бундан ташқари Жошуа Три Миллий Паркида спортнинг алпинизм тури бўйича турли мусобақалар ташкил этилиб, тоғ ва қояларга чиқиш бўйича беллашувлар ташкил этиб борилади. Умуман АҚШнинг Калифорния штатига 11 кун давомида ташкил қилинган медиатур барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Абдувоҳид Очилов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.