Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди

Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди

Хабар берилишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2022-йил 1-сентябрга қадар республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхатини шакллантириш ва “Uzbekistan.travel” ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштириш вазифалари юклатилганди.

Шунга асосан, республика ҳудудларининг “чорловчи нуқта”си сифатида туризм йўналишларига киритиш юзасидан республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхати шакллантирилиб, зиёратгоҳлар номи, объектнинг ташқи томондан кўриниши акс этган суратлари, манзили ҳамда обект тўғрисида қисқача маълумотлари “Uzbekistan.travel” ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди.

Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!