Ўзбекистонда “молиявий пирамидалар” кўринишидаги турли фирибгарлик схемаларидан, шу жумладан, крипто активлардан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, одатда келиб чиқиши чет элларда бўлган жиноий гуруҳлар ҳар хил электрон платформалар, сайтлар ва ахборот тизимларини ташкил қилиш орқали ноқонуний бойлик орттириш мақсадида аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун Ўзбекистон бозорига кирмоқда.
Бундай лойиҳаларнинг жозибадорлигини ошириш ва кўп сонли иштирокчиларни жалб қилиш учун тармоқ маркетинги деб номланувчи усул ва "Понци схемаси" элементларидан фойдаланилади.
“Понци схемаси” молиявий пирамидани ташкил этишнинг жиноий схемаси бўлиб, у аввалги инвесторларнинг даромадларини янги инвесторлардан олинган маблағлар ҳисобидан тўлашни назарда тутади. Аввалига бу жуда фойда келтирувчи схема бўлиб кўриниши мумкин, аммо у одатда янги инвесторларнинг маблағлари оқими эскиларига тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлмай қолгандан сўнг бузилади”, - дейилади хабарда.
Агентлик хабардорлик ва ҳушёрликни ошириш мақсадида бундай шубҳали лойиҳаларнинг асосий белгиларини маълум қилди:
компаниянинг келиб чиқиш жойи номаълум;
ҳар қандай молиявий жавобгарликни рад этиш ва иштирокчидан битим ёки шартномада барча хатарларни қабул қилишга рози эканлигини талаб қилиш;
шубҳали ёки оддий фойдаланувчи учун тушунарсиз хизматлар/маҳсулотлар;
муайян платформада келгусида ишлаш учун маблағларни мажбурий инвестициялаш бўйича талабларнинг мавжудлиги;
янги иштирокчиларни жалб қилиш орқали даромад олишнинг кўп босқичли дастурининг мавжудлиги;
ушбу лойиҳага маблағ киритган бошқа иштирокчиларнинг юқори даромадларини намойиш этиш орқали жозибадорликни ошириш;
потенциал иштирокчиларнинг зарур билимлари йўқлигини ҳисобга олган ҳолда “криптовалюталарнинг юқори истиқболлари” билан манипуляция қилиш;
компаниянинг гўёки кенг кўламли фаолиятини кўрсатиш ва лойиҳага кенг аудиторияни жалб қилиш мақсадида йирик тадбирларни ташкил қилиш;
иштирокчиларга маълум малака ёки бошқа талаблар қўйилмаслиги.
Агентлик шубҳали молиявий схемалар асосида иш юритаётган айрим компанияларнинг фаолияти тўғрисида бирон бир маълумот эга бўлганлардан қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришингизни сўраган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.