Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин 

Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин 

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

12-14 майда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!