Ўзбекистонда яна 200 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди. Вафот этганлар йўқ

Ўзбекистонда яна 200 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди. Вафот этганлар йўқ

2021 йил 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100335 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
— 5 нафари Андижон вилоятида,
— 4 нафари Бухоро вилоятида,
— 8 нафари Жиззах вилоятида,
— 3 нафари Наманган вилоятида,
— 24 нафари Самарқанд вилоятида,
— 6 нафари Сирдарё вилоятида,
— 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
— 4 нафари Фарғона вилоятида,
— 65 нафари Тошкент вилоятида,
— 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
— Бухоро вилоятида 10 нафар,
— Наманган вилоятида 12 нафар,
— Фарғона вилоятида 8 нафар,
— Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!