Artel Electronics MChJ (Artel) БМТ Бош Ассамблеяси ва Ўзбекистон Барқарор ривожланиш коалициясига қўшилди. Бу борада у учинчи ўзбек компаниясига айланди.
Artel Electronics MChJ (Artel) БМТ Глобал Шартномасининг (БМТ ГШ)га расман қўшилди ва бу борада Марказий Осиёдаги биринчи маиший техника ишлаб чиқарувчисига айланди. Шунингдек, Artel БМТ Глобал шартномасига қўшилган учинчи ўзбек компанияси бўлди.
Маълумот учун, БМТ ГШ 2000 йилда ташкил этилган ва у корпоратив ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш соҳасидаги халқаро ихтиёрий бизнес ташаббусидир.
Таъкидлаш керакки, Artel энди 10 000 дан ортиқ таниқли компаниялар, жумладан, Microsoft, Facebook ва Nestle компаниялари билан бир сафда. Artel бу компаниялар билан бирга БМТ Глобал шартномасининг инсон ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, атроф-муҳит ва коррупцияга қарши кураш соҳаларидаги ўнта асосий тамойилларга содиқдир. Шунингдек, БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларини (БТМ) илгари суради. Artel'нинг бу муҳим қадами шуни англатадики, Ўзбекистон хусусий сектори халқаро стандартларга мослашиш йўлида интилмоқда.
Artel компанияси Ўзбекистон Барқарор ривожланиш коалициясининг асосий аъзоларидан бири сифатида ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатни янада ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва экологик масъулиятни оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Компаниянинг муҳим позицияси – сув таъминоти, гендер тенглиги ва таълим соҳасида самарали фаолият олиб боришда намоён бўлади.
Бектемир Муродов, “Artel Electronics” MChJ бошқаруви раисининг молия бўйича ўринбосари:
“Биз БМТнинг Глобал келишувига қўшилганимиздан ва барқарор ривожланишга интилаётган компаниялар фаол глобал ҳамжамиятининг бир қисмига айланганимиздан мамнунмиз. Мамлакатдаги энг йирик компаниялардан бири сифатида барқарор ривожланишга кўмаклашиш, халқаро меҳнат стандартлари ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича масъулиятимизни ҳис қиламиз. БМТ ГШга аъзо бўлганимиз ушбу тамойилларга содиқлигимизни тасдиқлайди.
Шунингдек, биз дунёнинг етакчи компанияларидан кўп нарсани ўрганиш учун ажойиб имкониятга эга бўлганимизни биламиз ва Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлини муҳокама қилишда фаол қатнашишни интиқлик билан кутамиз”.
Artel'нинг БМТнинг Глобал шартномасига қўшилиши ESG (Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув)ни ривожлантиришдаги яна бир муҳим қадамдир. Охирги бир неча йил ичида Artel компанияси корпоратив бошқарув тизимини илғор жаҳон тажрибасига мос равишда қайта қуриш, маҳсулот самарадорлигини ошириш ва компания фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга катта эътибор берди. Шунингдек, сув ва таълимдан фойдаланишни таъминлашга қаратилган муҳим ижтимоий лойиҳаларни ҳам амалга оширди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Artel компанияси БМТнинг аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик дастурини фаол ёритиб келмоқда ва тез орада Аёлларни ривожлантириш дастурини ишга туширади. Дастурнинг бир қисмида юридик клиника, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва гендер тенглик тарғиб қилинади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.