Коронавирус пандемияси муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун дарслар онлайн тарзда ўтказилмоқда. Карантин талабларига кўра бу йил мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмайдиган бўлди. Бу эса битирувчиларнинг кайфиятига салбий таъсир этиши мумкин. Чунки мактаб билан хайрлашув тадбири бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қоладиган ҳолатлардан биридир.
Ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариш ва уларга ёқимли хотиралар тақдим этиш мақсадида UZREPORT TV Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сўнгги қўнғироқ” онлайн лойиҳасини ташкил қилишга қарор қилди.
“Сўнгги қўнғироқ” онлайн тадбирида мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар битирувчиларни байрам билан онлайн тарзда табриклашади. Шунингдек, битирувчиларнинг ўзлари ҳам жонли эфирда ўз дўстлари ва устозларига тилаклар билдириш имконига эга бўлишади. Ижтимоий тармоқлардаги ўз постларида #bitiruvchi_2020_online хештегидан фойдаланган ҳолда ҳар бир инсон ушбу байрамга қўшилиши мумкин.
“Сўнгги қўнғироқ — битирувчилар ва уларнинг оилалари доимо орзиқиб кутадиган анъанадир. Мавжуд вазият туфайли биз ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик, шу сабабли, мазкур тадбирни онлайн равишда ташкил этмоқдамиз. Умид қиламизки, бу тадбир мактаб ўқувчилари учун анъанавий байрамнинг ажойиб муқобили бўлиб, катта ҳаётга қадам қўяётган ёшларга позитив кайфият бахш этади”, — деди UZREPORT TV бош муҳаррири биринчи ўринбосари Алишер Азимов.
Тадбирни 25 май куни соат 08:30 да UZREPORT TV да ҳамда телеканалнинг Facebook ва YouTube саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.