2023 йил бошидан бугунга қадар 900 та қимматбаҳо дарахтлар кесилган бўлса, ўтган йили бу кўрсатгич 1300 дан ортиқни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда қимматбаҳо дарахтларнинг кесилиши 48 фоизга камайди. Бу ҳақида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ташкиллаштириш ва мониторинг бошқармаси бош мутахассиси Ўлмас Собиров.
“Ҳар қандай дарахтларни кесиш қонунан тақиқланади. Бу учун тегишли жавобгарлик ҳам белгиланган. Бугунги кунда Давлат экология қўмитасининг инспекциялари ҳудудларда назоратни кучайтирган. Шунингдек, 16 та дрон, 600 дан ортиқ кузатув камералари, 260 та патрул хизматлари орқали экологик назорат тизими йўлга кўйилган. Натижада қимматбаҳо дарахтларнинг кесилиши ўтган йилга нисбатан 48 фоизга камайишига эришилди", – деди Собиров.
Унинг қайд этишича, 2023 йил бошидан бугунга қадар 900 та қимматбаҳо дарахтлар кесилган бўлса, ўтган йили бу кўрсатгич 1300 тадан ортиқни ташкил этган.
Ўтган давр мобайнида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 588 гектар “яшил боғлар”, 662 гектар “яшил жамоат парклари”, Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида жами 40 км масофада “яшил белбоғ”лар барпо этилди.
Эслатиб ўтамиз, яшил экинларни асрашга қаратилган қўшма лойиҳа бошланмоқда. Дастлабки лойиҳа Тошкент шаҳрида бошланади. Мақсад яшил экинларни, шу жумладан, қурилишни режалаштириш босқичида асраш ҳамда уларнинг тўлиқ ҳисобини жорий этиш, шунингдек, ноқонуний кесиш ҳолатларида чора кўришдир.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.