Ўзбекистонда мева-сабзавотлар қайта ишланиб мураббо (джем) ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда мева-сабзавотлар қайта ишланиб мураббо (джем)  ишлаб чиқарилади

Жорий йилнинг 29 май куни Давлат Раҳбари томонидан Озарбайжон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, хусусан мураббо (джем) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ўрганиш, тажриба алмашиш ҳамда келажакда ишлаб чиқаришни амалга ошириш юзасидан топшириқ берилган.

Мазкур топшириқни бажариш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, “Агробанк” АТБ Бошқарув раиси ҳамда юртимизнинг ушбу соҳадаги 20 га яқин тадбиркорлари айни вақтда Озарбайжон давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Хизмат сафари доирасида Озарбайжон тажрибасини ўрганиш натижасида Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, хусусан мураббо (джем) тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!