Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида қанча фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида қанча фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлгани маълум қилинди

Мамлакатимизда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган. Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувга тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ ЎзАга маълум қилди.

Ёз мавсуми бошланганига ҳали ҳечқанча вақт бўлмади. Юқоридаги рақамлар эса ҳақиқатда аянчли, инсонни хавотирга солади. Ҳурматли юртдошлар, ота-оналар, фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг, уларга тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш асло мумкин эмаслигини тушунтиринг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!