Юртимизда илк бор чет элда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 2020 йил 15 январь куни Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятида ташкиллаштирилган ярмаркаларда хорижлик иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишди.
Андижонда ташкил этилган тадбирда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти раҳбари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари иштирок этди.
Энди иш берувчилар ҳақида.
Ярмаркада Россия Федерацияси, Латвия, Болгария вакиллари ўз таклифлари билан иштирок этди. Шунингдек уларнинг қаторида юртимизда фаолият юритадиган 20 га яқин хусусий бандлик агентлиги вакиллари ҳам қатнашди. Ярмаркага ташриф буюрган мингдан зиёд фуқаро эса жами 150 га яқин йўналишда 9000 дан зиёд хориждаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш имконига бўлди.
Натижа қандай бўлди?
Ярмаркада иштирок этган 500 нафарга яқин фуқаро иш берувчилар тақдим этган иш ўринларида фаолият кўрсатиш истагини билдирди.
Нима кутиляпти?
Бу каби ярмаркалар юртимизда хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини йўлга қўйиш имконини беради.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Ахборот агентликлари маълумотларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядро дастури юзасидан олиб борилган музокаралар икки соатдан ортиқ давом этгач, якунига етган.
170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .