Сурхондарё вилоятидаги ДХХ Чегара қўшинлари ҳузуридаги «Термиз Дарё Порти» компаниясининг кемаларни таъмирлаш устахонасида Ўзбекистон тарихида биринчи шатакчи кема қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ташкил этилганига 63 йил бўлган Термиз дарё порти бир ойда ўртача 25 минг тонна турли халқ хўжалиги юкларини ўтказиш имкониятига эга. Буюк аллома ат-Термизий номи берилган янги шатакчи кема бир йўла 800 тонна юкни ташиш қувватига эга бўлиб, ЎзАнинг қайд этишича, «портнинг хизмат кўрсатиш салоҳиятини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир». Кема қарийб 11 ойда қуриб битказилган. Коррозия сувдаги кема қобиғини емирмаслиги учун махсус буёқ ишлатилган.
«Устахонамизда мамлакатимиз тарихида биринчи марта қурилган кема бизнинг имконият ва салоҳиятимизни жиддий синовдан ўтказди. Барча вазифаларни устахонамиз ишчилари тез, сифатли амалга оширди. Ўз маблағимиз ҳисобидан бажарилган бу лойиҳа келгусида мамлакатимизнинг махсус кемаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек дарё ва сув омборлари учун балиқчилик кемалари, туристик катерлар қуриш имкониятимиз мавжудлигини амалда кенг намоён этди», — дейди «Термиз Дарё Порти» компанияси бош муҳандиси Норқувват Шоназаров.
ЎзАнинг ёзишича, «Термиз Дарё Порти» кемаларни таъмирлаш устахонаси нафақат дарё портида мавжуд дарё транспорти, балки ҳарбий қисмнинг сузиш воситалари ва жанговар техникаларини сифатли таъмирлаб, сузиш воситаларининг ҳамиша соз ҳолатда бўлишини таъминламоқда, чегарачиларнинг жанговар тайёргарлигини қўллаб-қувватламоқда. «Янги қурилган ‘ТД-600’ русумли шатакчи кема Термиз дарё портида ҳозир фойдаланилаётган сув транспортларидан икки баравар кучлилиги билан ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди», — дейилади хабарда.
Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ДХХ раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони, генерал майор Руслан Мирзаев иштирок этган тантанали тадбир якунида Ўзбекистонда қурилган «Ат-Термизий» номли янги шатакли кема Амударёга туширилган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.