Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерие Ҳискей билан учрашди. Учрашувда барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Валерие Ҳискей Жаҳон банки илк маротаба кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилишга бағишланган конвенцияда иштирок этаётганлигини ва Самарқандга келганидан жуда мамнунлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш борасида муҳим ишлар қилинаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, учрашувда чиқиндиларни бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида қайд этилди.
«Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасига катта эътибор қаратиляпти. Бу эса мақсадларимиз муштарак эканлигини англатади, — деди Валерие Ҳискей. — Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш ва уларни саралаш, соҳадаги тадбиркорлар ва ишчиларнинг ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бизни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсанд қилади».
Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов мамлакатимизда соҳа олдига қўйилган мақсадлар, хусусан, чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, айланма иқтисодиётни татбиқ этиш ва «ноль чиқинди» тамойилининг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
«Энди чиқиндилар иқтисодиётнинг қимматли ресурсига айланади. Биз ҳар томонлама манфаатли бўлган яшил жамият қуришни мақсад қилганмиз», — деди вазир.
Учрашув давомида 6 та трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудларни барпо этишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. Бу лойиҳа ноёб турдаги ҳайвонларни қўриқлаш, асраш билан бирга экотуризмни ривожлантиришга ҳам катта ҳисса қўшади.
Якунда чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, соҳага Жаҳон банки томонидан инвестицияларни олиб кириш ҳамда грантлар ажратилиши борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Каримова фирибгарлик ва ўзлаштириш айбловлари билан судланган. БМТ унинг ҳуқуқлари, жумладан, эркинлик, адолатли суд ва айбсизлик презумпцияси бузилганини таъкидлаган.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.