Ўзбекистонда 3 та давлат банки қолади, қолганлари хусусийлаштирилади

Ўзбекистонда 3 та давлат банки қолади, қолганлари хусусийлаштирилади

Ўзбекистонда 3 та давлат банки қолади, қолганлари хусусийлаштирилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида эълон қилди.

Унга кўра, 2030 йилгача қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажми ҳозирги 18 миллиард доллардан 40 миллиард долларга етказилади.

Тадбиркорлар учун кредитлар ўртача 20 фоиздан 10-12 фоизгача туширилади.

Шу мақсадларга эришиш учун:

— банк омонатлари ҳажми 4 баробарга оширилади (70 триллион сўмдан 260 триллион сўмгача).

— банкларни хусусийлаштириш тезлаштирилади. Давлат ихтиёрида фақат 3 та банк қолади (“Миллийбанк”, “Халқ банки” ва “Агробанк”);

— банк бозорига яна камида 4 та йирик нуфузли чет эл банки кириб келиши учун имконият яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!