Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилди. Унга ўткир пневмония ташхиси қўйилган

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилди. Унга ўткир пневмония ташхиси қўйилган

Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Раҳматуллаева оғир аҳволда Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Таниқли актрисага ўткир пневмония ташхиси қўйилган.

Журналист Наргиза Муродова актрисадан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида у билан боғланди.

«Шукрки, аҳволим анча яхшиланди. Шифокорлар яхши қарашяпти. Озгина оғриқ бор, аммо тезда соғайиб кетишимга умидим бор», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, актриса 1941 йил Фарғона вилоятида таваллуд топган. Шу кунгача вилоят театрида ишлаш билан бирга «Меҳробдан чаён» «Оқ бино оқшомлари», «Севгинатор», «Ўзимдан ўзимгача» ва «Сеҳрли қалпоқча» фильмларида эсда қоларли образларни гавдалантирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!