Ўзбекистон ва Хитой қўшма вакцина нархини ошкор қилмасликка келишиб олди

Ўзбекистон ва Хитой қўшма вакцина нархини ошкор қилмасликка келишиб олди

Ўзбекистон ва Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг нархи бўйича маълумотларни очиқламаслик тўғрисидаги давлатлараро шартнома имзоланган.

Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи бўлгани ва вакцинанинг III-босқич синовларида фаол иштирок этгани боис у махсус нархларда Ўзбекистонга сотилган.

Яъни Ўзбекистон вакцинанинг фақатгина ишлаб чиқариш харажатларини қоплаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитойнинг ZF-2001 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинган. Бу вакцина мамлакатда 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилди ва 27 март куни унинг 1 миллион дозаси келтирилди. 1 апрелдан бу вакцина билан аҳолини эмлаш ишлари бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!