Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузди, деб хабар берди Дунё ахборот агентлиги.
Сеулда, 15 февраль куни Ўзбекистон элчихонаси расмийлари космик мавзудаги музокаралар учун Жанубий Корея аэрокосмик тадқиқотлар институти ходимлари ва Si Imaging Services вакиллари билан учрашдилар.
Учрашувда таъкидланишича, пандемияга қарамай, Жанубий Кореянинг Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги билан Ўзбекистон Aхборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ва "Ўзбеккосмос" ўртасидаги ҳамкорлик тўхтамади. Бундай музокараларнинг бир неча босқичлари бўлиб ўтди.
Ташкил этилган ишчи гуруҳнинг видеоконференциясини ўтказиш режалаштирилган.
2020 йил охирида Россия ва Ўзбекистон ўртасида тинчлик билан космик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро ҳужжат қабул қилинди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси айтишича, шартнома 2021 йилда имзоланиши керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.