Ўзбекистон ва Буюк Британия ядро физикаси соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Буюк Британия ядро физикаси соҳасида ҳамкорлик қилади

8 декабрь куни Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга ташрифи доирасида ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Бирмингем ядровий таълим ва тадқиқотлар маркази директори Пол Норман билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида ядро физикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун икки давлат улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Британия томони Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва республикада ядро физикаси бўйича ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!