Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Ҳожимат Эркиновда оилавий можаро: У фарзанди учун қанча алимент тўлаши керак?

A A A
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Ҳожимат Эркиновда оилавий можаро: У фарзанди учун қанча алимент тўлаши керак?

Футболчининг турмуш ўртоғи у фарзанди учун тўлаётган алимент миқдоридан норози.

Унинг ўзи эса араб клубидаги маоши ҳақида маълумот бермоқчи эмас. МИБ ундирувни «Ал-Ваҳда» клубига қаратиш устида ишламоқда.

Kun.uz таҳририятига Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоалари аъзоси ҳисобланган ва ҳозирда БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида фаолият юритаётган Ҳожимат Эркиновнинг турмуш ўртоғи Мадинабону Рустамовадан алимент масаласида мурожаат келиб тушди.

У Эркинов даромади анча юқори бўлса-да, ўзини ишсиз сифатида кўрсатиб, фарзанди учун алимент пулини ҳақиқатда топаётган даромади ҳисобидан тўламаётганини айтмоқда.

Таҳририятга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, 2023 йил 1 декабр куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди буйруғи билан вақтинча ишсиз (!) деб кўрсатилган қарздор Ҳожимат Эркиновдан бир нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ой иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланади.

Суд буйруғида тўланадиган алимент миқдори ҳар бир бола учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 млн 50 минг сўм)нинг 26,5 фоизи, яъни 278 минг 250 сўмдан кам бўлмаслиги кўрсатилади.

Маълумот учун, Ҳожимат Эркинов ишсиз сифатида кўрсатилган мазкур суд буйруғи чиққан вақтда у «Пахтакор» клуби таркибида тўп сурган ва бу давр учун унга иш ҳақи ва мукофот пуллари ҳисобланган. Жумладан, Ҳожимат Эркиновнинг 2023 йил июл-декабр ойлари учун жами даромадлари 900 млн сўмдан ошиқни ташкил этган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2024 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори билан Ҳожимат Эркиновдан Мадинабону Рустамова фойдасига, фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 фоизи (1 млн 50 минг сўм) миқдорида алимент белгиланади.

М.Рустамованинг апелляция шикоятига асосан ишни қайта кўриб чиққан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича ҳайъати ажрими (2024 йил 27 март) билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилиб, алимент миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 млн 50 минг сўм)нинг икки баравари, яъни 2 млн 100 минг сўм этиб белгиланади.

Мадинабону Рустамованинг айтишича, Эркинов суд буйруғига асосан айни кундаги шартномаси бўйича «Ал-Ваҳда» клубидан топаётган жами даромадларининг тўртдан бир қисмини алимент учун тўлаши керак. Унинг турмуш ўртоғининг араб клубидаги маоши ҳақида маълумот олиш учун уринишлари натижа бермаган.

Kun.uz мухбири Ҳожимат Эркинов билан боғланиб, вазият ҳақида фикрлари билан қизиқди.

«Алимент масаласига келсак, биласиз, алимент тўламаган одам Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди. Мен ҳамма алиментларимни тўлаб, жой-жойига қўйганман. Бу ҳақдаги чекларим ҳам бор, буни исботлаб беришим ҳам мумкин.

[2023 йил] октябр ойида болам туғилган, мени декабр ойида алиментга беришди. Декабрнинг ўзида 4,5 минг доллар тўлаб берганман, кейин январ ойидан бошлаб июнга қадар 300 доллардан тўлаб келаман. Менимча, бу бир болани эплаб олишга етади», – деди Эркинов.

У алимент учун тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи чекларни таҳририятга тақдим этди. Уна кўра, Эркинов 2024 йил 8 феврал куни 63 млн 466 минг сўм миқдорда алиментни 2023 йил декабр ойи учун тўлаган. Бу унинг алимент учун илк тўлови бўлган ва бу БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби билан шартнома имзолаганидан 1 кун ўтиб амалга ошган. Эркинов суд буйруғи чиққандан буён тўлаган алиментининг жами миқдори 86 млн 736 минг сўмни ташкил қилган.

Эркинов Kun.uz мухбирига ҳам шартнома шартлари сабаб «Ал-Ваҳда»даги даромадини очиқлай олмаслигини маълум қилган.

Футболчи алиментдан қочяптими?

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов мазкур алимент иши бўйича Kun.uz’га маълумот тақдим этди.

Алимент пуллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган даромадлардан ҳам тўланиши лозим

Оила кодексининг 104-моддасига кўра, алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

Шу муносабат билан суд томонидан вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлаш мажбурияти юклатилган собиқ оталар ёки оналар нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки хорижий давлатлардаги манбалардан олинган барча даромадлардан алимент тўлаши лозим.

«Фуқаро Эркинов Ҳожимат Ботир ўғлига нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судининг 01.12.2023 йилдаги суд буйруғига асосан М.Рустамова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Мазкур суд буйруғини мажбурий ижро этиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан тегишли ижро иши қўзғатилган. Ижро ҳаракатлари давомида олинган маълумотларга кўра, Ҳ.Эркинов 2024 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги «Ал-Ваҳда» футбол клуби билан шартнома имзолаган ҳамда ушбу давлат ҳудудида даромад олмоқда. Бироқ, қарздор Ҳ.Эркинов БАА ҳудудида олаётган даромадлари тўғрисида мажбурий ижро органига маълумот тақдим этмаган ва ушбу даромадларидан фарзанди таъминоти учун алимент тўламаган.

Ҳозирда қўзғатилган ижро иши юзасидан Ҳ.Эркиновнинг алимент тўлаши лозим бўлган даромадлари ҳажми, шу жумладан, БААдаги манбалардан олган даромадлари миқдорини мавжуд халқаро меъёрий ҳужжатлар доирасида аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Қарздор Ҳожимат Эркинов унга нисбатан қонунда белгиланган чекловлар ва жавобгарлик чоралари кўрилишига йўл қўймаслик учун суд томонидан ўзига юклатилган мажбуриятларини ихтиёрий равишда тўлиқ бажариши лозим», дейилади МИБ маълумотида.

Ҳожимат Эркинов ҳақида

Ҳожимат Эркинов Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси бўлиб, профессионал фаолиятини ижара асосида 2019 йил «Қўқон-1912» жамоасида бошлаган. 2020 йилда Олмалиқнинг ОКМК клуби сафида тўп сурган яримҳимоячи иккинчи даврада «Пахтакор»га қайтарилган. У 2022 йил ёзида Москванинг «Торпедо» клуби томонидан трансфер қилинган бўлса-да, Россия чемпионатида ўйнаб кета олмади ва 2023 йил яна Тошкент клубига қайтди. 2024 йил 7 феврал куни эса Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Ваҳда» клуби билан шартнома имзолади. 23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи жорий мавсум БАА Про лигасида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон олимпия жамоаси сафида Париж Олимпиадасига йўлланма олган эди, аммо Абу-Даби клуби уни Олимпиадага қўйиб юбормади.

Дилшода Шомирзаева
Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Трамп Эрон билан уруш устидан назоратни йўқотди

Сенаторнинг сўзларига кўра, Эрон дронлар, қайиқлар ва миналар ёрдамида нефть инфратузилмасига доимий ҳужумлар уюштиришга қодир

Такер Карлсон: "Биз Эронга қарши ядровий қуролдан фойдаланишимиз ҳақида...."

Давлат котиби ҳозиргина чиқиб, биз буни Исроил бизни мажбур қилгани учун қилдик, деди.

Интернетда Қирғизистонни тарк этган Ташиевнинг суратлари тарқалди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг ўғли Таймурас Ташиев отасининг янги суратини эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Туркияда ўзбекистонлик аёл уйнинг 4-қаватидан тушиб кетди

Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.

Трамп: «НАТО — бу биз»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, НАТОнинг асосий кучи АҚШ ҳисобланади.

Жиззахда директор билан тил бириктирган тезкор вакил ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (ИЖҚКД) катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Британиялик дипломат АҚШнинг Эрондаги операциясини муваффақиятсизлик деб атади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.

Эронга алоқадор хакерлар АҚШга йирик киберҳужум уюштирди

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.

Франция Трампнинг илтимосини рад этди

Бу ҳақда манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумга АҚШнинг алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Прокуратура департаменти Самарқандда дорифурушларни қўлга олди

Нарпай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Полициянинг аниқлик киритишича, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннеллардаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.