Ўзбекистон цирк усталари Ҳиндистондаги Халқаро цирк фестивалида иштирок этмоқда

Ўзбекистон цирк усталари Ҳиндистондаги Халқаро цирк фестивалида иштирок этмоқда

Ўзбекистон цирк усталари Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Халқаро цирк фестивалида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фестивал ташкилотчиларининг сўзларига кўра, дунёнинг бошқа мамлакатлари қатори Ҳиндистонда ҳам цирк жуда машҳур ва оммабоп. Бироқ кўнгилочар тармоқнинг бошқа турлари ва рақамли соҳанинг жадал ривож топаётгани, шунингдек, коронавирус пандемияси билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият ушбу санъат турининг ҳолатига таъсир кўрсатди. Шу боис мамлакатда ушбу қадимий санъат тури ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида цирк усталари иштирокида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Халқаро фестиваль доирасида мамлакатнинг Мумбай, Бангалор ва бошқа шаҳарларида цирк усталарининг ранг-баранг дастурлари намойиш этилди. Деҳлида ҳам улар тўрт кун давомида цирк ихлосмандлари ва ёзги таътилга чиққан мактаб ўқувчиларини ўзларининг ёрқин чиқишлари билан мамнун қилмоқда.

Фестивалда Ҳиндистон ва Ўзбекистон вакилларидан ташқари Эфиопия, Қирғизистон ва россиялик санъаткорлар ҳам иштирок этмоқда. Санъат байрами ташкилотчиларининг асосий ғояси халқаро ижодий ҳамкорликни рағбатлантириш ва ўзаро илғор техник ноу-хаулар билан алмашишдан иборат.

Дастурларда жонглёрлик, бир ғилдиракли велосипед ва халқаларда машқлар намойиш қилиш, акробатлар ва масхарабозлар чиқишлари каби анъанавий номерлар билан бир қаторда, шунингдек, ҳар бир иштирокчи давлат цирк санъатининг ўзига хос миллий жиҳатлари ўрин олгани маҳаллий жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!