Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

A A A
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сон Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишнитаъминлашда, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда, Вазирликнинг органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

демографик ўзгаришлар ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаш, аҳолининг саломатлиги ва касалланиши ҳолатини комплекс таҳлил қилиш;

жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини, касалликларни профилактика қилиш ва олдини олиш, патронаж хизмати ва фуқароларни уйма-уй юриб кўриб чиқиш, аҳолини соғлом турмуш тарзини кечиришга ундаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагилар соғлиғини муҳофаза қилишга масъулият руҳида тарбиялашни таъминлаш;

соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш, ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

ҳам тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ҳам ахборот технологияларини (телетиббиёт), медицина стандартларини, протоколлар ва тавсияларни кенг миқёсда жорий этиш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини минтақавий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларига бериш орқали аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитар, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати, оммабоплиги ва тезкорлигини ошириш;

дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини давлат томонидан тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат этилган асбоб-ускуналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;

ёлғиз қариялар, пенсионерлар, ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини такомиллаштириш, уларни даволашни, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, даволанишнинг замонавий услубларини қамраб олиш ва қўллаш йўли билан тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш;

тиббий таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш устидан услубий раҳбарликни таъминлаш орқали тиббий кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш амалиётига фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани жорий этиш;

соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-услубий раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган, замонавий, халқаро амалиётда синалган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий қилиш.

2. Соғлиқни сақлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширишни таъминлаш мақсадида белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири қуйидагиларга шахсан масъулдир:

фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш, касалликларни профилактика, диагностика 
қилиш ва даволаш бўйича замонавий ёндашувларни, стандартларни ва нормативларни, шунингдек, бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;

тиббий ташкилотлар менежменти кўникмасига ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ҳар томонлама ривожланган мутахассисларни жалб қилишга қаратилган бошқарув кадрларини тайёрлаш, танлаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг мутлақо янги тизимини яратиш;

Вазирлик ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ишини самарали ташкил этиш, тиббиёт ташкилотларини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, уларнинг фаолияти очиқлигини ва аҳоли билан тўғридан-тўғри манзилли мулоқот ўрнатишини таъминлаш, фуқароларнинг тиббий хизмат кўрсатиш сифатидан қаноатланганлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини татбиқ этиш;

тиббий таълим ва тиббиёт фанини ривожлантириш, инновация ва “электрон соғлиқни сақлаш” тизимини татбиқ этиш, мажбурий тиббий суғурта дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тиббий туризм ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;

аҳоли ва тиббиёт ташкилотлари эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини шакллантириш ва ўз вақтида янгилаш;

б) ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбарлари қуйидагиларга шахсан масъулдир:

тиббий ва тиббий-ижтимоий ташкилотларнинг ҳудудий тармоқлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бирламчи тиббий-санитария, ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамнинг сифати ва оммабоплиги, идоравий бўйсунувидаги ҳудудда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланишини назорат қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида ривожланиш ҳудудий дастурларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, тиббиёт ташкилотларини ва аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш, тиббий ва махсус техниканинг самарали ишлаши ва ўз вақтида янгиланиши;

тиббий ёрдамни босқичма-босқич ва изчиллик принципи асосида уларнинг оқимларини оқилона ва асосли маршрутлаш йўли билан беморларни турли даражадаги (турдаги) тиббиёт ташкилотларига йўналтиришнинг холис тизимини ташкил этиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида фуқаролар ҳуқуқига риоя қилиш назоратини таъминлаш, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларига сифат менежменти тизимини татбиқ этиш;

соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;

в) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари қуйидагиларга шахсан масъулдир:

оила саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, диспансеризация, патронаж ва уйма-уй юриш бўйича тадбирларни самарали амалга ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фуқароларнинг ўз соғлиғига масъуллигини ошириш;

тиббий хизмат изчиллигини ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг туман (шаҳар) ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари билан яқиндан ўзаро алоқасини таъминлаш;

давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, пуллик тиббий хизматни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш харажатларини молиялаштириш учун ўз манбаларини шакллантириш;

соғлиқни сақлаш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида тадбирларнинг манзиллилиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиш;

тасарруфидаги ташкилотлардаги бино ва иншоотлар, ускуналар, тиббий техника ва бошқа моддий қийматликларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш.

3. Вазирликнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш марказини, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш бўлимларини;

“Ўзмединфо” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказини тугатиш;

б) Вазирлик тузилмасида Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма) ва унинг ҳудудий бўлимларини ҳамда давлат унитар корхонаси шаклида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этиш.

4. Белгилансинки:

а) Бош бошқарма бошлиғи ва Марказ директори Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари бошқарма бошлиғининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари ўз фаолиятида Бош бошқарма бошлиғига бўйсунади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан мувофиқлаштирилиб борилади;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларини молиявий таъминлаш Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

б) қуйидагилар мазкур қарорнинг 3-бандига мувофиқ тугатилаётган ташкилотларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш маркази ҳамда “Ўзмединфо” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси –  Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг тегишлича хусусийлаштириш ва пуллик хизматларни ташкил қилиш бўлимлари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича.

5. Вазирлик икки ой муддатда янги ташкил этилаётган бўлинмаларни назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга, топширилган вазифаларни профессионал даражада таъминлайдиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин.

6. Қуйидагилар:

а) Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб:

вазирлик ва унинг ҳудудий органлари таркибий бўлинмалари билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

тиббиёт ташкилотларининг мол-мулкини, шу жумладан, ер участкаларини муомалага киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик асосида инвестицияларни жалб этиш;

маҳаллий тиббиёт ташкилотларининг тиббий туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;

вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, тиббиёт ташкилотларининг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришда халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларининг кредитлари ва грантларини жалб этиш;

давлат тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларнинг номенклатураси ва ҳажмларини кенгайтириш.

б) Марказнинг асосий вазифалари этиб:

ахборот тизимлари, ресурслар ва соғлиқни сақлаш миллий маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва кузатиб бориш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

корпоратив тармоқларни яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, Вазирликнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

Вазирликнинг ахборот хавфсизлиги таҳдидларини ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини муҳофаза қилиш бўйича техник инфратузилмани татбиқ этиш ва ривожлантириш;

“электрон соғлиқни сақлаш” норматив ва норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, интеграциялашган ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш;

тиббиёт ташкилотларида ахборот тизимлари, илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва кузатиб боришга кўмаклашиш;

вазирликнинг ахборот тизимлари, ресурс ва маълумотлар базасини ривожлантириш, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

вазирлик ходимларининг ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базасидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгилансин.

7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони 518 нафар, шу жумладан, Вазирликнинг марказий аппарати ходимларининг сони 127 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

8. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари, шунингдек, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

9. Вазирликнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича жаҳон амалиётида қўлланиладиган воситалардан фойдаланган ҳолда соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини татбиқ этиш бўйича таклифига розилик берилсин.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини институтлаштириш ва тиббий хизмат кўрсатишда фойдаланилган хизматлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни идоралараро тўплаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан 2019 йил давомида “Саломатлик – 3” лойиҳаси маблағлари ҳисобидан уй-жой хўжалиги доирасида аҳолининг тиббий харажатлари бўйича ўрганишлар ўтказсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.А.Абдуҳакимов) уч ой муддатда тиббий ёрдам ва тиббий-ижтимоий хизмат сифатини назорат қилишни кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида, шу жумладан, алоҳида давлат органини ташкил этиш масаласини кўриб чиққан ҳолда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигисиз давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулклари бегоналаштирилиши тақиқлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Вазирликнинг Тошкент шаҳар, А.Навоий кўчаси, 12-уйда жойлашган биносини реконструкция қилишни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдаги ривожлантириш Давлат дастурига киритсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Вазирлик ходимларини унинг биноси реконструкция қилиниши даврида вақтинча жойлаштириш учун бино ажратилиши бўйича чоралар кўрсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги “Соғлиқни сақлаш органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3052-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Вазирлик Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Manba: xs. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.