Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясидаги нутқи

Ҳурматли дўстлар!

Хонимлар ва жаноблар!

Бугун дунёда глобаллашув тобора кучайиб, зиддиятли ва таҳликали жараёнлар кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай мураккаб вазиятда давлатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқот, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда спортнинг беқиёс ўрни бор.

Тинчлик ва дўстлик элчиси бўлган спортнинг бутун башариятни, жумладан, биз яшаётган Осиё қитъаси халқларини бирлаштиришдаги ўрни ва таъсирини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди.

Осиё Олимпия Кенгаши қитъамизнинг 4 миллиард 800 миллиондан ортиқ аҳолисини бирлаштириб, Олимпия ҳаракатининг дўстлик, ўзаро ҳурмат, адолат ва тенглик каби эзгу ғояларини фаол тарғиб этмоқда. Сизлар минтақамиздаги ижобий ўзгаришларга улкан ҳисса қўшиб, спорт дипломатияси орқали “Жипслашган Осиё” намунасини кўрсатиб бермоқдасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга юксак ишонч билдириб, Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеясини мамлакатимизда ўтказаётгани учун Кенгаш раҳбариятига Ўзбекистон Президенти ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида алоҳида миннатдорлик билдираман.

Бугун мана шундай тарихий анжуманда Сизлар билан гўзал ва бетакрор юртимиз заминида учрашиб турганимиздан мамнунман.

Ўзбекистонга хуш келибсиз!

Ҳурматли ассамблея иштирокчилари!

Бугун cизлар қитъамизда ўзаро ишонч, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган йирик платформа – Осиё Олимпия Кенгашининг Бош Ассамблеясида жуда кўп масалаларни муҳокама қилдингиз. Шулар қаторида айнан Тошкент шаҳрида Кенгашнинг Президенти лавозимига сайлов бўлиб ўтаётгани ҳам, шубҳасиз, улкан тарихий воқеадир.

Ушбу юксак лавозимга бир овоздан сайланган Шайх Жавъан бин Ҳамад ол Соний Ҳазрати Олийларини самимий қутлашга ижозат бергайсиз.

Ўтган йили апрелда – бугун янги сайланган Президент билан учрашувимиз чоғида спортни ривожлантириш борасида сермазмун суҳбат қилган эдик. Шайх Жавъан ҳазратлари Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг биринчи вице-президенти сифатида Қатарда футбол ва сув спорти бўйича жаҳон чемпионатлари каби кўплаб йирик спорт тадбирларини юқори савияда ўтказган, катта билим ва тажрибага эга шахс. Бу инсон ўзининг ноёб салоҳияти ва самарали фаолияти билан нафақат Осиё қитъаси, балки бутун дунёда спорт ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. Бугун Осиё Олимпия Кенгаши мана шундай малакали номзодни Президент лавозимига сайлаб энг тўғри қарорни қабул қилди, деб ўйлайман.

Ишонаманки, Шайх Жавъан ҳазратларининг бевосита раҳбарлигида Осиё Олимпия Кенгашининг нуфузи бундан ҳам юксалади.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Биз сўнгги йилларда Осиё Олимпия Кенгаши билан кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтардик. Жумладан, 2022 йилда Осиё Олимпия Кенгаши Ижроия қўмитасининг 77-сессиясини мамлакатимизда муваффақиятли ўтказдик. Ушбу нуфузли Ташкилот томонидан Ўзбекистон вакили илк бор Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президент этиб сайланди.

2029 йилги Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун айнан Ўзбекистон танланганини биз мамлакатимизга масъулиятли спорт ҳамкори сифатида берилган юксак баҳо, деб қабул қиламиз. Бу ишонч эса бизга қўшни ва қардош бўлган Марказий Осиё давлатлари билан спорт алоқаларини мустаҳкамлаш учун пухта замин яратмоқда.

Шу ўринда Осиё Олимпия Кенгаши Бош директори ва “World Aquatics” федерацияси раҳбари Ҳусайн ал-Мусаллам жаноблари ўзбек спортининг узоқ йиллик ва ишончли дўсти эканини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Бу киши 1993 йилдан буён юртимизга мунтазам ташриф буюради. Ўзбекистонга катта меҳр қўйиб, мамлакатимизнинг халқаро спорт бўйича ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Жаноб Ҳусайн ал-Мусаллам нафақат Осиёда, балки халқаро миқёсда ўзининг ақл-заковати, қатъият ва иродаси, барчага бирдек муносабати билан кенг спорт жамоатчилиги ишончини қозонган. Сув спорти барча турларининг бутун дунёда янги босқичга кўтарилгани бу фикрнинг яққол тасдиғидир. Хусусан, Лос-Анжелес – 2028 Олимпия ўйинларида сув спорти турлари дастури 49 тадан 55 тага кўпайгани, энг аввало, ривожланаётган давлатлар учун янги имконият бўлди.

Куни кеча юртимизда “World Aquatics” федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши ўтказилиб, унинг Минтақавий филиали ташкил этилгани Марказий Осиё спорт ҳамжамияти учун катта кўмак ва мадад бўлиши шубҳасиз.

Таъкидлаш жоизки, Осиё Олимпия Кенгаши амалга ошираётган ишларни бутун дунё спорт жамоатчилиги ҳар жиҳатдан тан олмоқда. Жумладан, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри хонимнинг Бош Ассамблеяга йўллаган видеомурожаати ҳам бунга яққол мисолдир.

Анжуманда Халқаро олимпия қўмитаси вакиллари сифатида Жеймс Маклеод ва Бирлашган кураш дунёси президенти Ненад Лалович иштирок этаётгани ҳам ана шундай юксак эътиборнинг далилидир.

Фурсатдан фойдаланиб, Ассамблея ишида биз билан бирга иштирок этаётган Халқаро антидопинг агентлиги президенти Витолд Банка, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабэ, Оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд, “World Boxing” президенти Геннадий Головкин, Чим устида ҳоккей федерацияси президенти Муҳаммад Тайяб Икрам, Халқаро қиличбозлик федерацияси вице-президенти Анна Делгадо, Осиё Паралимпия қўмитаси раиси Мажид Рашид, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси Бош котиби Гунилла Линдберг, Африка Олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Мустафо Берраф жанобларига алоҳида ташаккур айтаман.

Бундан ташқари, анжуманимизда биз билан бир сафда турган қадрли меҳмонларимиз – АҚШ Президентининг махсус вакили Паоло Замполли, Россия Федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярев, Саудия Арабистони спорт вазири Шаҳзода Абдулазиз бин Турки ол Сауд, Қатар ёшлар ва спорт вазири Шайх Ҳамад ол Соний, Иордания Олимпия қўмитаси Президенти Шаҳзода Файсал ал-Ҳуссайн, Бруней Доруссалом Миллий Олимпия қўмитаси Президенти Шаҳзода Суфри Болқиях, Бутан Олимпия қўмитаси Президенти Шаҳзода Жигйел Угйен Вангчук, Кувайт Миллий Олимпия қўмитаси Президенти Шайх Фаҳад Сабоҳ ас-Сабоҳ ҳазратларига ҳам ўз ҳурматимизни билдирамиз.

Қадрли меҳмонлар!

Биз Янги Ўзбекистонда ёшларимизни халқаро олимпиада ҳаракатининг гуманистик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда, энг аввало, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, миллий қадрият ва урф-одатларимизга таянамиз.

Бу ҳақда гапирганда, машҳур миллий эпосимиз “Алпомиш” достонининг бош қаҳрамонлари – мард ва енгилмас паҳлавон Алпомиш ҳамда азму шижоатли, жасур Барчиной асрлар давомида юртимиздаги миллионлаб йигит-қизлар учун идеал намунаси бўлиб келаётганини таъкидлаш ўринлидир.

Шу маънода, спорт дунёсига, спорт тарбиясига хос эзгу фазилатлар халқимизнинг генетик кодида азал-азалдан мавжуд, десам, янглишмаган бўламан. Бундай хусусиятлар спортчиларимизнинг жаҳон ареналарини забт этишида катта тажриба, маҳорат ва илҳом мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда юртимизда аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш даражаси 15 миллион кишига етди. Аҳолининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган мамлакатимиз учун бу қандай катта аҳамиятга эга эканини барчангиз яхши тушунасиз, албатта.

Биз, ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ, барча соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратдик. Олимпия ҳаракати тарғиботини энг қуйи бўғиндан бошлаш ва селекцияни кенгайтириш мақсадида уч босқичли “Президент Олимпиадаси” комплекс спорт мусобақалари тизимини йўлга қўйдик. Бу мусобақаларнинг ҳар бир босқичига халқаро спорт мезонлари ва талаблари татбиқ қилинди.

Ўтган йили 100 гектарлик ҳудудда барпо этилган Олимпия шаҳарчаси нуфузли спорт тадбирларини ўтказиш учун ҳар томонлама муносиб майдонга айланди.

Яратилган имконият ва шароитларга мос равишда спорт соҳасидаги ютуқларимиз ҳам ўсиб бормоқда. Париж – 2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 13-ўринни эгаллади. Ўтган йили жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинларида 50 дан ортиқ ўғил-қизларимиз рекорд натижаларни қўлга киритди. Ёшларимиз 2025 йил Баҳрайнда ўтказилган Осиё Ёшлар ўйинлари ва Саудияда Ислом бирдамлиги мусобақаларида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Сўнгги йилларда юртимиз оғир атлетика, бокс, дзюдо, эшкак эшиш, волейбол, гимнастика, футзал каби 10 дан зиёд спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларига муносиб мезбонлик қилди.

Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш, самарали селекция бўйича янги тизим яратдик. Биз юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ишларини бундан буён ҳам изчил давом эттириш учун замонавий спорт инфратузилмаларини барпо этишга, соҳага рақамлаштириш ва инновацияларни кенг жорий қилишга, халқаро стандартларни фаол татбиқ этишга, спорт дипломатиясини кучайтиришга катта эътибор қаратамиз.

Бундан ташқари, ҳалол спорт тамойилига амал қилиб, допингга қарши курашнинг қатъий тарафдори бўлиб қоламиз. Бу борада Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг адолатли сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Бугун ушбу Агентлик томонидан Тошкентда Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилотларининг йиғилиши ва Халқаро форум ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбир маҳаллий мутахассислар учун антидопинг қоидалари бўйича тажриба алмашиш имкониятини бериши шубҳасиз.

Шунингдек, анжуманда қатнашаётган халқаро спорт ташкилотларида 50 дан ортиқ юртимиз вакиллари самарали фаолият юритаётганини ҳам мамнуният билан таъкидлаймиз.

Тадбир доирасида Халқаро ва Осиё спорт ташкилотлари бизнинг миллий спорт федерацияларимиз билан 20 дан зиёд муҳим битимлар имзолаганини ҳам олқишлаймиз. Улар ўз йўналишларида ҳар бир ҳудудимиздан 1 тадан спорт мактабини танлаб олиб, ҳақиқий намунага айлантириш учун кўмаклашаётганидан миннатдормиз.

Мисол учун, Халқаро оғир атлетика федерацияси – Бўстонлиқ туманида Акбар Жўраев номидаги оғир атлетика спорт клубини замонавий илмий ёндашув асосида ривожлантириш; Бирлашган кураш дунёси ташкилоти – Минтақавий спорт курашлари академиясини ташкил этиш; Осиё волейбол конфедерацияси – ҳар бир вилоятимизда волейбол бўйича 1 тадан спорт клубини бунёд этиш; Чим устида ҳоккей халқаро федерацияси – Тошкент ва Хоразм вилоятларида 2 та стадион қуриш каби аниқ мақсад ва натижага йўналтирилган келишувларга эришгани қувонарлидир.

Мазкур лойиҳаларни тўла-тўкис амалга ошириш учун менинг жойлардаги вакилларим бўлган ҳокимлар ва спорт федерацияларимиз раҳбарлари шахсан масъул бўлади.

Ишонаманки, бундай янги халқаро ҳамкорлик механизми спортимиз равнақига беқиёс амалий ҳисса қўшади.

Ҳурматли делегациялар аъзолари!

Энди сизларнинг иштирокингизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, муҳим спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган алоҳида ҳиссаси учун Шайх Жавъан ол Соний ҳазратларини Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирлашга ижозат бергайсиз.

Сўзимнинг якунида шуни алоҳида таъкидлайман: Янги Ўзбекистон барча давлатлар билан спорт соҳасида кўп қиррали ҳамкорликка ҳамиша тайёр.

Бу шарафли йўлда сизлар каби яқин дўстларимизга эшикларимиз ҳам, юракларимиз ҳам доимо очиқ.

Барчангизга улкан куч-ғайрат, омад ва зафарлар тилайман.

Доимо соғ-омон бўлинглар!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шаҳзод «Gold» нега қамалди?

Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.

Эрон яна бир қўмондоннинг ўлимини тасдиқлади

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.

Россия Эронга ҳарбий ёрдамни кучайтирмоқда

Шу билан бирга, Москва Украина урушида тўплаган тажрибасига асосланиб дрон тактикаси бўйича маслаҳат бермоқда

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.

Покистон Кобулдаги шифохонага зарба берди

Афғонистон расмийларининг маълумоти бўйича камида 400 киши ҳалок бўлган ва тахминан 250 киши яраланган.

Туркияда ўзбекистонлик аёл уйнинг 4-қаватидан тушиб кетди

Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.

Трамп: «НАТО — бу биз»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, НАТОнинг асосий кучи АҚШ ҳисобланади.

Жиззахда директор билан тил бириктирган тезкор вакил ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (ИЖҚКД) катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Британиялик дипломат АҚШнинг Эрондаги операциясини муваффақиятсизлик деб атади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.

Эронга алоқадор хакерлар АҚШга йирик киберҳужум уюштирди

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.

Франция Трампнинг илтимосини рад этди

Бу ҳақда манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумга АҚШнинг алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Прокуратура департаменти Самарқандда дорифурушларни қўлга олди

Нарпай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Полициянинг аниқлик киритишича, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннеллардаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.