Ўзбекистон қуруқ мевалари ўз брендига эга бўлади

Ўзбекистон қуруқ мевалари ўз брендига эга бўлади

👥Халқаро бозорда Ўзбекистонда етиштирилган ва қайта ишланган қуруқ мевалар рақобатбардошлигини ошириш, янги бозорларни забт этиш йўлида давлат ва хусусий сектор саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш мақсадида «Йўл харитаси» ва доимий фаолият юритувчи платформа ташкил қилишга киришилди.

Кейинги йилларда мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда яхши натижаларга эришилмоқда. Лекин, охирги икки йилдаги геосиёсий вазият, ўзбек экспортчиларининг фаолияти тарихан Россия ва бошқа МДҲ давлатларига йўналганлиги, уларнинг харид қобилияти эса кескин тушиб бораётгани, логистикада мураккабликлар туғилаётгани ўзбекистонлик мева-сабзавот экспорти учун янги бозорларни излашни тақозо қилмоқда.

Шулардан бири – Европа бозори. Бу минтақа халқаро экспортда устувор бозор саналади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Швейцария ҳукумати, Халқаро савдо маркази (ИТC) ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа – қуритилган мева-сабзавот экспортини ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва беш йилга мўлжалланган ушбу йўл харитасининг мантиқий давоми ўлароқ, давлат-хусусий платформасини яратиш Ўзбекистоннинг сархил қуруқ меваларининг жумладан ушбу бозорга тўсиқсиз кириб боришини таъминлашга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!