Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди

23 май куни таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками, халқаро тоифадаги ҳакам Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди, деб хабар қилинди федерация сайтида.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Газета.uz»га берган хабарига кўра, ўша куни у Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида косметологик операция қилинган.

Соғлиғи ёмонлашгани боис шифокорнинг қарори билан касалхонага ётқизилган, бироқ кечқурун у реанимацияда вафот этган.

Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Айни пайтда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аида Хасанова 1983 йилда Тошкентда туғилган. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2001−2006 йилларда Марказий Осиё чемпиони, 2005 йилда Англияда ўтказилган халқаро турнир олтин медали совриндори.

2014 йилда у уч турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи халқаро ҳакам бўлди.

Ўша йилдан бошлаб у Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) ҳаками бўлиб, йирик халқаро чемпионат ва турнирларда ишлаган.

2015 йилда илк бор жаҳон ва Осиё чемпионатларининг финал босқичида ўзбекистонлик ҳакам сифатида иштирок этди.

Қиличбозлик ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун 2017 йилдан Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига бош ҳакам этиб тайинланган. У халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган кўплаб спортчиларни тарбиялаган.

2019 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан биринчи ҳакам этиб сайланди. Ушбу ўйинларда у Осиёни ҳимоя қиладиган ягона аёл қиличбозлик ҳаками эди.

2020 йилдан бери FIE ҳакамлар комиссияси аъзоси эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!