Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов Қатарда старт оладиган мусобақа ҳақида фикр билдирди.

«Мусобақа бошланаётганидан хурсандмиз. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, эртага биринчи ўйинимизни ўтказамиз. Биринчи турдаги ғалабамиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Турнирда кучсиз жамоани ўзи йўқ. Малайзия ҳам яхши даражадаги жамоа экан. Шунга яраша ўйинга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламизки, юзимиз ёруғ бўлади.

Мухлисларни қўллаб туришларини ҳис қилиб турибмиз. Биз ҳам ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қилишга интиламиз», — деди Жасур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!