“Ўзбекистон” нашриёти ижодий уйи боғбони ертўлада ўз жонига қасд қилди

“Ўзбекистон” нашриёти ижодий уйи боғбони ертўлада ўз жонига қасд қилди

“Ўзбекистон” нашриёти ижодий уйи боғбони ертўлада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб, “Дарё” маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2024 йилнинг 16 январь куни содир бўлган. “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи хўжалик бўлимида боғбон сифатида ишловчи Б.М. ишхонасининг ертўласидаги кийиниш хонасида ўзини осиш йўли орқали жонига қасд қилган.

Б.М.нинг ўлими юзасидан берилган дастлабки тиббий маълумотга кўра, ўлим бўйин аъзолари сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, бўйин соҳасида странгуляцион эгат мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда Б.М.нинг ўз жонига қасд қилгани сабаблари ва бошқа ҳолатларни аниқлаш учун махсус билим зарурлигини инобатга олиб, судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!