Оҳангарон йўли кўчасининг Қорасув кўчасидан Бирлашган кўчасигача бўлган бир томонлама қисми вақтинча ёпилди. Шу боис бир қатор автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Оҳангарон йўли кўчасининг Қорасув кўчасидан Бирлашган кўчасигача бўлган бир томонлама қисми вақтинча ёпилиши сабабли ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгартирилди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Хусусан:
95, 110, 128-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Оҳангарон шоҳкўчасидаги қўшимча маҳаллий йўл орқали ўзгартирилди;
«Йўл таъмирлаш ишлари жараёнида ҳаракат чекланиши ва узоқ муддатли транспорт тирбандликлари юзага келиши ҳолатларига кўра автобус йўналишлари ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз», - дейилади хабарда.
Шунингдек, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 97- ва 157-сонли автобус йўналишлари қатнов йўли вақтинчалик ўзгартирилди.
Ҳар икки йўналиш Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттиради.
97-сонли автобус йўналиши:
Тошкент вокзалидан Юнусобод деҳқон бозорига боришда Амир Темур ва Боғишамол кесишмасигача ҳаракатланади ва у ердан ортга қайрилиб, белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатни давом эттиради.
157-сонли автобус йўналиши:
Пахтакор метро бекатидан Юнусобод 19-даҳага боришда худди шу кесишмага етиб боради ва ортга қайрилади.
Таъкидланишича, йўл таъмирлаш ишлари якунлангач, автобуслар аввалги йўналиш бўйича ҳаракатланишни давом эттиради.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.