2025 йил 23 июнь куни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистон-Британия сайёҳлик форуми катта муваффақият билан ўтказилди.
Тадбирда сайёҳлик соҳаси вакиллари, ишбилармон ҳамкорлар ва Буюк Британиядан меҳмонлар иштирок этдилар.
Иштирокчиларни Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов, шунингдек Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон қутладилар.
Лондонда Буюк Британия сайёҳлик компаниялари ва ҳамкорлари иштирокида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва алоқалар ўрнатишга бағишланган “Б2Б” учрашувлари ҳамда "Роад Шоw" давомида Хоразм ва Самарқанд вилоятлари туризм соҳаси вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун ўз лойиҳалари ва имкониятларини тақдим этдилар. Уларнинг тақдимотлари британиялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотиб, туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш учун янги истиқболларни очди.
Ишбилармонлик дастурига қўшимча равишда Софи Ибботсон ва Таслима Алам иштирокида ислом санъати бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Бу тадбир иштирокчиларга Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси билан танишиш имконини берди ва норасмий муҳитда ҳамкорлар ўртасида шахсий мулоқот учун ажойиб имконият яратди.
Форум Ўзбекистоннинг миллий таомлари – палов, шарқона ширинликлар ва анъанавий ичимликларни татиб кўриш билан бойитилган маданий дастур орқали якунига етди. Иштирокчилар нафақат меҳмондўстлик муҳитидан баҳраманд бўлишди, балки келажакдаги ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.
Ўтказилган форум ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун муҳим платформага айланди ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганини яққол намоён этди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.