Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавот маҳсулотларини кенг масштабда ЕИ мамлакатларига экспорт қилиши мумкин

Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавот маҳсулотларини кенг масштабда ЕИ мамлакатларига экспорт қилиши мумкин

East fruit таҳлилига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон музлатилган мева, сабзавот ҳамда резаворларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишга яхши вазият юзага келиши ойдинлашмоқда.

Европада жорий йил кузатилган қурғоқчил ёз табиийки, Европа Иттифоқи мамлакатларида мева-сабзавот ҳосилига салбий таъсир қилди.

Ундан ташқари, қишда Европа мамлакатларида электр энергия танқислиги билан боғлиқ муаммолар кузатилиши эҳтимоли юқорилигича қолган. Бундай пайтда Европада мева-сабзавотларни сақдайдиган музлатгичларни барқарор ишлатиб туриш учун энергия доимо ҳам етарли қувватда ''бўлмаслиги'' мумкин.

Келаётган қишда Ўзбекистондан катта партиядаги музлатилган мева-сабзавотлар Европа Иттифоқи мамакатларига ''равона'' бўлиши мумкин. Мева сабзавот экспортида манзилларни ЕИ мамлакатлари томон ўзгариши, мазкур йўналишда истиқболли савдо айланмалари пайдо бўлишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!