Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" Про Лига клуби билан дуранг ўйнади, "Олимпик", "Сурхон" ва "Қизилқум"да ғалаба

Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" Про Лига клуби билан дуранг ўйнади, "Олимпик", "Сурхон" ва "Қизилқум"да ғалаба

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари давом эттирилди.

Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда Про Лига вакили "Олимпик Мобиуз" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" сардори Санжар Турсунов 59-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. "Сурхон" эса "Чиғатой"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Шунингдек, Навоийнинг "Қизилқум" клуби Жиззахга сафар қилди ва "Зомин"га қарши майдонга тушди. Голлар шоусида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Олимпик" клуби иккинчи таркиб билан "Локомотив БФК"ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этди. Биласиз, олимпиячиларимизнинг асосий таркиби айни дамда Қатарда Осиё кубогида иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!