Ўзбекистон ҳукумати Япониядан 200 млн доллар қарз олади

Ўзбекистон ҳукумати Япониядан 200 млн доллар қарз олади

Ўзбекистон ҳукумати Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 200 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз жалб қилади. Ушбу маблағлар мамлакатда мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш лойиҳасини молиялаштириш учун сарфланади.

Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида тақдим этилади. АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар республика бюджети ҳисобидан қопланади.

Кредитлар лойиҳа ташаббускорларига Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!