Ўзбекистон бўйича 269та радар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилди

Ўзбекистон бўйича 269та радар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилди

Ўзбекистон бўйлаб яна 269та радар ва камера ўрнатиш жойлари ким ошди савдосига қўйилди. Бу ҳақида "E-Auksion" саҳифаси хабар қилмоқда.
Саҳифада хабар қилинишига кўра, савдога қўйилган жойлардан Тошкент вилоятида -72та, Тошкент шаҳрида - 13та, Андижонда - 16та, Бухорода - 43та, Жиззахда - 23та, Қашқадарёда - 12та, Навоийда - 7та, Самарқандда - 9та, Сирдарёда - 21та, Фарғонада - 17та, Хоразмда -1та, Қорақалпоғистонда - 29та.
"E-Auksion" саҳиффасида келтирилган маълумотга кўра, радар ва камера ўрнатиш жойларининг энг қиммат бошланғич нархи Тошкент вилояти Паркент туманида - 25 млн. сўм, Бекободда - 11млн. сўм ва Бўка туманида - 9,8 млн сўм. Энг арзонлари эса Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида - 735 минг сўмдан.
Аукционга қўйилган лотлар бўйича аризалар қабул қилиш муддати энг янги лотлар бўйича - 1 ноябргача, энг эскилари бўйича 10 - октябрга қадар белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 4913-сонли президент қарорига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорларга радар ва камералар ўрнатишга рухсат берилган. Ушбу қарорга мувофиқ 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!