Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотига раисликни Саудия Арабистонига топширди
7–11 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг (UN Tourism) 26-сессияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди. У 2023 йил октябрь ойида Самарқандда ўтган 25-сессияда раислик қилган мамлакат — Ўзбекистон номидан сўзга чиқди ва Шавкат Мирзиёев томонидан туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди.
“Президент Шавкат Мирзиёев туризмни наfaqat иқтисодиёт тармоғи, балки Ўзбекистонни дунёга, дунёни эса Ўзбекистон учун очадиган восита сифатида белгилаб берди. БМТ Туризм ташкилотининг 25-бош ассамблеясини тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказиш – Президентимиз ташаббусининг муҳим натижаларидан биридир. Ортида қолган давр мобайнида сезиларли ютуқларга эришдик: 97 та давлат fuqarolari Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлди (илгари бу рақам атиги 9 эди). Ҳозирда деярли 50 та хорижий ва 16 та миллий авиакомпания ҳафтасига 700 дан ортиқ халқаро рейсларни амалга оширмоқда. Натижада халқаро туристлар сони 2023 йилда 6,6 миллионга етган бўлса, 2024 йилда 10 миллиондан ошди. Бу йил эса биз 15 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилишни мақсад қилганмиз”, — деди А. Абдуҳакимов.
Вазирнинг таъкидлашича, ортиб бораётган талабни қондириш учун республика 8 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтириб, 22 та янги “Dreamliner” самолётини харид қилмоқда ҳамда Саудия Арабистони билан ҳамкорликда 2,5 миллиард долларлик янги Тошкент халқаро аэропортини қурмоқда. Бу лойиҳа Марказий Осиёдаги ҳаво транспорти ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирмоқда.
Шунингдек, таълим ва инновациялар масаласи ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилди: “UN Tourism” ва Швейцариянинг “Les Roches” мактаби билан ҳамкорликда Самарқандда Халқаро туризм академияси ташкил этилиб, у глобал туризм соҳасининг келажакдаги етакчиларини тайёрла