Ўзбекистон байроғига қизил рангни қўшишни ким таклиф қилган?

Ўзбекистон байроғига қизил рангни қўшишни ким таклиф қилган?

Бугун Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида нишонланмоқда. Ундаги рангларни танлаш ҳам ўзига хос тарих бўлган.

"Олий Кенгашда давлатимиз байроғи қабул қилинаётганда кўп баҳс, тортишувлар бўлган. Охир-оқибат бугунги кундаги шакли бир овоздан қабул қилинган эди", деган  Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим.

Ҳаммага маълум, мовий ранг – осмоннинг, дунё ранги, оқ ранг – поклик, муқаддас тинчлик рамзи, яшил – мангулик рангидир. Ана шу уч ранг маъқулланганида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов биринчи президент Ислом Каримовга байроққа қизил рангни ҳам қўшишни таклиф қилган.

"Муқаддас рамзлар, хусусан, туғ – байроқни асраб қолиш йўлида ўз жонидан ҳам кечган аждодларимиз шарафига байроқдаги оқ рангнинг икки тарафига қизил чизиқ чизилган", дейилади Усмон Азим сўзида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!