Ўзбекистон — Афғонистон музокараларида қандай масалалар муҳокама қилинди?

Ўзбекистон — Афғонистон музокараларида қандай масалалар муҳокама қилинди?

Аввалроқ Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон музокаралар бўлиб ўтаётгани, делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Афғонистон Ислом Амирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилик қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мулоқотнинг тафсилотларини очиқлади.

«2021 йил 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи ҳамда «Термиз – Мозор-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувлар натижасида муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.

Афғонистон делегацияси Ўзбекистон томонига самарали музокаралар ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди», дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!