Uzbekistan airways Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 15–16-июн кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувларида қатор келишувларга эришилган эди.
Хусусан, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш бўйича эришилган келишувга асосан “Узбекистан аирwайс” авиакомпанияси Тошкент – Анқара – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди.
Авиакомпания қишки мавсумда ушбу йўналишда ҳафтасига бир маротаба мунтазам парвозларни амалга оширади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).